11
маслаҳатлашиб, келишилган ҳолда тузилади. Режа мукаммал ва муфассал
ҳолда тузилиб, тадқиқ этилиши кўзда
тутилган барча боблар ва
параграфларни қамраб олиши керак.
Иш раҳбари малакавий ишнинг режасига мувофиқ талабага малакавий
ишга тегишли материалларни тўплаш бўйича (жумладан, малакавий амалиёт
ўтказиш даврида ҳам) топшириқ, тўлдириладиган жадваллар макетини
беради. Талаба амалиётга жўнашдан олдин
мавзуга оид барча назарий
материалларни йиғиши ва тизимга солиши лозим. Бу унга амалиёт давомида
тадқиқотни олиб бориш йўналишларини белгилашга ёрдам беради.
Битирув малакавий ишининг асосий материаллари талабалар
томонидан бажарилган битирув олди амалиёти ва Битирув малакавий ишини
бажариш даврида тўпланган маълумотлари ва
назарий билимлари ташкил
этади. Битирув малакавий ишлари сўнгги уч йиллик маълумотлари асосида
ёзилиши мақсадга мувофиқдир. Эскирган ёки мавҳум
маълумотлардан
фойдаланиш тақиқланади.
Мавзуга оид амалий материалларни ва статистик (ҳисобот)
маълумотларини тўплашда уларнинг мавзуни ёритишга мос келишига ва
чуқур таҳлил этиш учун етарлича бўлишига эришиш керак.
Мамлакат (ҳудуд,
тармоқ, корхона) нинг ишлаб чиқариш (инвестицион, мехнат, ресурс,
инновацион)
салоҳияти
ва
иқтисодий-молиявий
самарадорлиги
кўрсаткичларини тўлиқ ўрганмай ва атрофлича таҳлил
этмасдан туриб,
муаммони ечими бўйича тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлаш мумкин
эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: