12
айрим ўзгаришлар киритилиши мумкин. Битирув малакавий иши 7 минг сўз
ҳажмида белгиланади.
Битирув малакавий иши кириш, 3 та боб, хулоса ва
таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва
иловалардан иборат
бўлади.
Ҳар бир бобда 2-3 та параграфлар бўлиши мақсадга мувофиқ.
Ҳар бир битирув малакавий ишини мазмунига кўра боблар, бўлимлар бир-
биридан фарқ қилади. Битирув малакавий ишининг умумий ҳажми қўлёзмада
70-80 бетдан ошмаслиги тавсия этилади.
Ҳар бир боб мавзунинг моҳиятини тўлиқ очиб берадиган ва мантиқан
кетма-кетликка эга бўлган параграфларга бўлинади. Ҳар бир бобни
ўрганилаётган муаммонинг ечимини очиб
берувчи асосий натижалардан
иборат хулосалар билан якунлаш тавсия этилади.
Тушунтириш қисми (аннотация) малакавий ишнинг мазмунини қисқа
ва муайян шаклда ифодалаши лозим. Зарурий ҳолларда тушунтириш қисмига
графиклар, расмлар, эскизлар,
диаграммалар, чизма ва бошқа, шунингдек,
зарурий қўшимча ахборотлар ёзилган дискетлар илова этилиши мумкин.
Тушунтириш қисми 2-3 бетдан ошмайдиган ҳолда
расмийлаштирилган
бўлиши шарт.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: