Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети рўйхатга олинди № 2022 й. «Тасдиқлайман»
Битирув малакавий ишига қўйиладиган умумий талаблар
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
БМИ ўқув услубий қулланмаси 2022 2023
1. Битирув малакавий ишига қўйиладиган умумий талаблар
Замонавий иқтисодчи кенг қамровли билимларга эга бўлиши, назарий билимларни амалий вазифалар билан боғлай олиши ва ўз танлаган соҳаси бўйича ҳақиқий билимдон бўлиши лозим. Бу мақсадга эришиш талабадан ўз устида тинмай ишлашни, назарий ва амалий билимларини доимий равишда бойитиб боришни, ишлаб чиқариш иқтисодиёти, уни оқилона ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларини чуқур ўзлаштиришни талаб қилади. «Таълим тўғрисида»ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳар томонлама баркамол ва билимдон кадрларни тайёрлашда таълимнинг кўп қиррали ва турли хил усулларидан (маърузалар ўқиш, амалий машғулотлар ва семинарлар ўтказиш, ишбилармонлик ўйинлари ва кейслар ечиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига кенг қўллаш, талабаларнинг мустақил таълим олишларига шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш ва битирув олди амалиётини ўташ, курс ишлари ва битирув малакавий ишлари ёзиш) унумли фойдаланиш талаб этилади. Битирув малакавий иши – олий ўқув юрти бакалавриатида талабаларни ўқитишнининг якуний босқичидир. Битирув малакавий ишида талабанинг олий ўқув юртида ўқиш давомида тўплаган барча назарий ва амалий билимлари юзага чиқади, талабанинг назарий билимлар билан қуролланиш даражаси, унинг олган билимлари ва кўникмаларини илмий-ишлаб чиқариш вазифаларини ечишга қай даражада қўллай олиши намоён бўлади. Битирув малакавий ишини бажариш талабадан университетда олган назарий ва амалий билимлардан фойдаланишни талаб этади, талабанинг ўқиш давомида олган билимларини умумлаштиришга, чуқурлаштиришга ва мустаҳкамлашга, уларни амалиётга қўллашга имкон беради. Битирув малакавий ишида аниқ бир амалий вазифани ечиш вазифаси қўйилиши муҳимдир. Тадқиқот объекти сифатида муайян бир қишлоқ хўжалиги ёки агросаноат мажмуаси корхонаси чиқиши лозим. Битирув малакавий ишида бир ёки бир-бири билан боғланган бир нечта масалаларни чуқур тадқиқ этиш ва тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш талабанинг муаммони мустақил кўра билиши ва ҳал қила олишга қодирлигини кўрсатади. Битирув малакавий иши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодиёти, уни ташкил этиш, режалаштириш ва бошқаришга оид техник, технологик, ташкилий-иқтисодий ва социологик тадқиқотларни қамраб олиши, муаммоларни ҳал этиш йўллари кўрсатилган илмий асосланган хулосалар ва таклифларга эга бўлиши лозим. Битирув малакавий ишининг сифати унинг илмийлиги, танланган мавзунинг долзарблиги, талабанинг мустақил ишга ижодий ёндошиш кўникмаларини намоён қила олиши билан баҳоланади. 5 Битирув малакавий ишини бажарилиш даражаси, сифат ва ундан кўриб чиқилган масалаларнинг қандай даражада ўзлаштирилганлигига кўра Давлат Аттестация комиссияси битирув малакавий иши муаллифига тегишли ихтисосликни бериш тўғрисидаги қарор қабул қилади. Битирув малакавий ишини бажариш жараёнида талабалар қуйидагиларга эътибор бериши лозим: - воқеликни ўрганиш ва англашнинг илмий усулларидан бохабар бўлиш; - мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳияти ва мазмунини чуқур англаш, давлатнинг иқтисодий сиёсати тамойиллари билан яқиндан танишиш; - иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида қабул қилинган Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиш; - илмий адабиётлар ва бошқа манбалар орқали ўрганилаётган масаланинг моҳиятини чуқур англаб етиш; - мустақил илмий-тадқиқотлар олиб бориш услубиёти билан танишиш; - аниқ бир объект мисолида мавзуни очиб беришга хизмат қиладиган барча маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлаш; - ишда иқтисодий тадқиқотлар олиб боришнинг турли усулларидан, илмий-тадқиқот муассасалари тавсиялари, илғор тажрибалар, маҳаллий ва хорижий адабиётлардан унумли фойдаланиш; - ишнинг илмий савияси юқори бўлишига, мавзунинг етарлича долзарблигига эътибор бериш; - ўрганилаётган масалани аниқ очиб бериш, ишда кўчирмачиликка, кераксиз ва ортиқча маълумотлардан фойдаланишга йўл қўймаслик; - боблар ва бўлимларнинг мантиқан боғланишига эътибор бериш, фикрларни қисқача баён этиш орқали ишнинг ҳажми ортиб кетишига йўл қўймаслик; - масалани аниқ далиллар ва рақамлар ёрдамида таҳлил этиш, ўз ўрнида ишнинг мазмунидан келиб чиқадиган тавсиялар ва хулосалар бера олиш; - тавсия этилаётган ечимларнинг асосланганлигига ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўлишига эътибор бериш, ишнинг фақатгина фактларни қуруқ баён этишдан иборат бўлиб қолишига йўл қўймаслик; - ишда кўргазмали воситалардан, яъни жадваллар, чизмалар, диаграммалар ва графиклардан унумли фойдаланиш; - мавзу устида мақсадга йўналтирилган ва тизимга солинган иш олиб бориш, битирув малакавий ишини бажариш муддатларига қатъий риоя этиш. Битирув малакавий ишида таклиф ва мулохазалар, хулосалар ва амалга оширилган барча ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва сифати учун талабалар маъсул ҳисобланадилар. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling