Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети рўйхатга олинди № 2022 й. «Тасдиқлайман»


 Битирув малакавий ишни бажаришнинг мақсад ва вазифалари


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
БМИ ўқув услубий қулланмаси 2022 2023

 
2. Битирув малакавий ишни бажаришнинг мақсад ва вазифалари 



Битирув малакавий иши талаба томонидан бажариладиган илмий 
изланиш якуни бўлиб, унда талаба таҳсил даври мобайнида олган назарий 
билимлари, амалий кўникмаларини қандай даражада ўзлаштирганлиги ҳамда 
ўз ихтисослиги бўйича келгусидаги фаолияти учун тайёргарлик даражасини 
намоён этади. 
Битирув малакавий иши бакалавриатнинг мазкур йўналишига давлат 
таълим стандартларида қўйилган талабларга, саноат ва агросаноат 
мажмуасининг ривожланиш истиқболларига ва мамлакатимиз ҳукуматининг 
саноат тармоқларида амалга оширилиаётган ислоҳотлар мазмунига мос 
келиши мақсадга мувофиқ. 
Битирув малакавий ишини бажаришдан кўзда тутилган мақсад ва 
вазифалар қуйидагилардан иборат: 
-талабаларнинг таълим йўналиши бўйича олган назарий ва амалий 
билимларни умумлаштириш, тизимга келтириш, мустаҳкамлаш ва 
кенгайтириш, олинган билимларни аниқ илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, 
иқтисодий, ижтимоий ва бизнес вазифаларини ҳал этишда қўллаш; 
- талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ечим 
талаб этадиган муаммо ва масалаларни тадқиқ этиш усулларини эгаллашга ва 
тадқиқот ўтказишга имкон яратиш;
- ижодий ишлаш, ишлаб чиқилаётган масаланинг (муаммонинг) 
қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш бўйича қарор 
қабул қилишда бўлган маъсулиятни ҳис этишга ўргатиш; 
- замонавий ишлаб чиқариш ва бизнес, иқтисодиёт, техника ва 
маданиятининг ривожланиши шароитида талабаларни мустақил ишлашга 
тайёргарлигини аниқлаш. 
Битирув малакавий ишининг муҳим вазифаларидан бири – талабанинг 
муайян бир ишлаб чиқариш корхонаси ёки унинг бўлинмаси мисолида ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш масалаларига танқидий баҳо бера 
олишидир. Ишни бажариш жараёнида фақатгина корхона эришган ишлаб 
чиқариш ва иқтисодий натижаларни қайд этиш билан чекланмай, уларни 
муайян шарт-шароитлар билан боғлай олиш, мавжуд камчиликлар ва 
муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини очиб бериш муҳимдир. Ташкилий-
иқтисодий масалаларни ишлаб чиқаришнинг техник, технологик ва табиий 
омиллари билан узвий боғлиқликда кўриб чиқиш лозим.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling