10
17. http://www
.distance.org.il/uch_mat/umk/teor_org/teor_org06.html
18. http://www.rureferat.ru/method/vuzeconom/vuzeconom11.php
19. http://www.vzfei.ru/rus/platforms/bt/vkr.htm
20. http://www .nvk1.narod.ru/Temy.htm
21. http://www.nvr.kubsu.ru/Finance/Diploma/
22. http://www.sciencedirect.com
5. Битирув малакавий ишини бажаришга раҳбарлик қилиш.
Битирув малакавий ишларга раҳбарлар олий ўқув юртининг профессор
ва доцентлари ёки
илмий ходимлари, бошқа муассаса ва корхоналарнинг
юқори малакали мутахассислари сафидан тайинланади.
Илмий раҳбар танлаш талабанинг кейинги
илмий фаолиятини давом
зттиришига ҳам катта самара беришини мақсад қилиб қўйиш керак. Шу
муносабат билан илмий раҳбар (ишлаб чиқаришдан маслаҳатчи) танлашда ҳар
бир профессор-ўқитувчининг илмий даражаси, унвони, фаолияти ва салоҳияти,
педагогик тажрибаси, олдинги унинг рахбарлигида
бажарилган илмий ишлар
натижалари ҳисобга олинса мақсадга мувофиқ бўлади
Битирув малакавий иш раҳбари:
- топшириқ беради;
- малакавий ишнинг бажарилиш жадвалини режалаштиради;
- асосий адабиётлар, маълумот ва архив материалларини ҳамда
мавзу
бўйича бошқа манбаларни тавсиф этади;
- талабалар билан мунтазам равишда маслаҳатлар ўтказади;
- малакавий ишнинг бажарилиш жараёнини назорат этади;
- талаба бажарган малкавий ишнинг сифати ва
муаллифлигига жавоб
беради, мавзуларининг қайтарилишига ёки кўчирилишига йўл қўймайди.
Битирув малакавий иш раҳбарининг таклифига биноан,
кафедра
малакавий ишга раҳбарлик қилишга ажратилган вақт бюджети ҳисобидан
ишнинг айрим бўлимлари бўйича маслаҳатчиларларни таклиф этиши
мумкин.
Мутахассис чиқарувчи кафедра малакавий ишга қўйиладиган
мажбурий талаблар ҳажмини белгиланган ҳолда
малакавий ишни бажариш
бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқади ва талабаларни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: