Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети рўйхатга олинди № 2022 й. «Тасдиқлайман»


 Битирув малакавий ишларнинг мавзусини танлаш


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
БМИ ўқув услубий қулланмаси 2022 2023

3. Битирув малакавий ишларнинг мавзусини танлаш. 
Битирув малакавий ишлар муваффақиятини аниқлайдиган муҳим ва 
масъулиятли вазифалардан бири – тадқиқот мавзусини танлашдир. 
Мавзуларга қўйиладиган умумий талаб – уларнинг долзарблиги, ишлаб 
чиқариш эҳтиёжлари ва муаммолари билан боғлиқлигидир. Улар ҳозирги 
замон талаблари ва саноатни ривожланиш тенденциялари истиқболларидан 
келиб чиқиши зарур.
Битирув малакавий иш мавзуси кенг қамровли назарий ва амалий 
хусусиятга эга бўлиши, саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг энг 



муҳим вазифаларини қамраб олиши ва илмий-ишлаб чиқариш йўналишида 
тадқиқотлар олиб боришни назарда тутиши лозим. Битирув малакавий иш 
мавзуси муаммонинг замонавий ҳолатини ва иқтисодиёт, бизнес, ишлаб 
чиқариш, ижтимоий соҳалар, фан, таълим ва маданиятнинг истиқболий 
ривожланишини акс эттириши керак. 
Мавзунинг долзарблигини асослашда ушбу масала устида тадқиқотлар 
олиб бориш нима учун зарурлигини, ишлаб чиқариш билан боғлиқ қандай 
муаммолар бунга сабаб бўлганини ва тадқиқот якунлари бўйича эришилажак 
натижалар муаммони ечишга қандай таъсир кўрсатишини аниқ баён этиб 
бериш лозим.
Мавзу танлашда айрим талабаларнинг истиқболда илмий-тадқиқот 
ишлари олиб боришга лаёқати борлигини назарда тутган ҳолда битирув 
малакавий иши учун танланган мавзу келгусида магистрлик ва докторлик 
диссертациялари тайёрлашда ҳам давом эттирилиши мақсад қилиб қўйилиши 
мумкин. 
Шу билан бирга тавсия қилинаётган ва танланган мавзунинг ўқув 
жараёнида фойдаланишини ҳам назарда тутмоқ лозим. Бунинг учун 
мавзунинг ўқилаётган маъруза ёки олиб борилаётган амалий машғулот 
дастурида ўз ифодасини топишига эришиш лозим.
Битирув малакавий ишлари мавзулари ихтисослашган кафедралар 
томонидан белгиланади ва университетнинг илмий Кенгаши томонидан 
тасдиқланади, мавзулар ҳар ўқув йилида 20-30 фоизга янгиланиши тавсия 
этилади. 
Ишлаб чиқариш корхоналари буюртмаси бўйича бажариладиган 
битирув малакавий ишлар алоҳида амалий аҳамиятга эгадир. Айниқса 
муайян ишлаб чиқариш корхонасининг молиявий кўмагида таҳсил олаётган 
талабалар бундай ёндошувдан манфаатдор бўлишлари керак. Бу уларга 
кейинчалик ишга борадиган корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий 
ҳолатини чуқурроқ тадқиқ этишга ва муаммо ва эҳтиёжларини аниқлашга 
имкон беради. Талаба ёки талабанинг ўқиши учун тўлов-контаркт маблағини 
тўловчи буюртмачи зарурий асослар билан малакавий ишлар мавзуси бўйича 
ўз вариантларини таклиф этишлари мумкин.
Битирувчи талабага битирув малакавий иш мавзусини танлаш ҳуқуқи 
берилади. Мавзуни танлаш жараёнида талабаларга иш раҳбари ёрдам бериши 
мақсадга мувофиқ. Мавзуни танлаш жараёнида раҳбар тавсия этилаётган 
мавзулар рўйхатини бериш билан чекланиб қолмай, балки танланадиган 
мавзуни моҳияти ва очиб бериш имкониятлари билан ҳамда маълумотлар 
манбалари билан талабани таништириши мақсадга мувофиқ.
Раҳбар ва талаба танлаган мавзу бўйича назарий маълумотлар етарли 
бўлгани билан талаба амалиёт ўтайдиган корхонада ушбу мавзуни ёритиш 
бўйича керакли маълумотлар бўлишига ҳам эътиборни қаратиш лозим. Шу 
сабабдан битирув малакавий иш мавзуси талабанинг битирув олди амалиёти 
ўташ учун борадиган корхона аниқ бўлгандан сўнг танлангани маъқул. 
Битирув малакавий иши мавзусини танлашда раҳбар ва талаба 
қуйидагиларга эътибор бериши лозим: 



1. Амалиёт ўтиш мўлжалланган корхонада илмий изланиш олиб 
бориш учун имкониятлар мавжудлиги. 
2. Малакавий битирув ишини ёзиш жараёнида мавзуни чуқур 
ўрганиш ва тажриба ошириш имконияти мавжудлиги. 
3. Талабанинг илмий-амалий изланишга қобилиятлилиги. 
4. Битирув 
малакавий ишини бажариш учун маълумотлар
йўриқномалар билан таъминланганлик даражаси. 
Битирув малакавий ишлар мавзусининг йиллик рўйхати битирув 
амалиёти бошланишига қадар ёки битирув курсининг бошида эълон 
қилинади. Битирув малакавий иш мавзуси ва кафедра мудирининг 
тақдимномаси бўйича ректорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling