9. Битирув малакавий ишини расмийлаштириш.
БМИни талаба мустақил ўзи бажарган бўлиши шарт, агарда БМИни
талаба ўзи ёзмаганлиги аниқланса, талабага нисбатан кескин чоралар
қўлланилади.
Умумий қабул қилинган белгилардан ташқари бошқа сўзларни
қисқартириб ёзилишига, стилистик хатоларга йўл қўйилмаслиги ва Битирув
малакавий иши мавзусини ёзилиши адабий тилда бўлишига ҳам аҳамият
бериши керак. Битирув малакавий иши матни аниқ, тушунарли, А4
форматда босмада Microsoft Word матн муҳарририда, Times New Roman
ёзувида 14 шрифт, 1.5 оралиқ интервалда ёзилади. Қоғознинг чап қисмидан 3
см., юқори қисмидан 2 см., ўнг томондан 1,5 см., паст қисмидан 2 см. жой
қолдирилади.
Битирув малакавий иши қоғознинг бир томонида бажарилиши шарт.
Битирув малакавий иши қуйидагича расмийлаштирилади.
дастлаб титул варағи, мундарижа, кириш, 1, 2 ва 3 боблар, хулоса ва
таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, кейин охирида иловалар
берилади;
Битирув малакавий иши раҳбарининг тақризи, амалиёт жойидан
тақриз, ўқув жараёнига ва ишлаб чиқаришга қўлланилиши бўйича
далолатномалар, кафедрада дастлабки ҳимоядан ўтганлиги баённомаси,
Битирув малакавий иши топшириғи муқованинг ички қисмидаги конвертга
солинади;
титул варағи компьютерда ёзилади;
мундарижа алоҳида саҳифада кўрсатилиши, унда боблар,
параграфлар қайси саҳифадан қайси саҳифагачалиги ҳам қайд этилади,
боблар ва параграфлар кетма-кетлиги билан берилади;
диаграммалар, чизма ва жадваллардан ҳимоя пайтида фойдаланиш
мумкин;
Битирув малакавий ишини варақлари титул варағидан бошлаб
ҳисобланади. Аммо титул варағи ва мундарижага рақам қўйилмай, киришдан
бошлаб 3 рақами билан бошланади.
18
10. Битирув малакавий ишлари тайёрлаш жараёнида
Do'stlaringiz bilan baham: |