28
Кафедра: “Макроиқтисодий тахлил
ва прогнозлаштириш”
Илмий раҳбар: доцент. Якубов И.О.
Ўқув йили 2022/2023
Таълим йўналиши: Иқтисодиёт
(тармоқлар ва соҳалар)
Битирув малакавий иш мавзуси
РR технологиялар ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш
(АТИБ “Ипотекабанк” Тошкент шаҳар филиали мисолида)
МУАЛЛИФ АННОТАЦИЯСИ
Мавзунинг долзарблиги. Ўтган йиллар давомида
мамлакатимиз молия-банк
тизимида амалга оширилган кенг қамровли чора-тадбирлар юқори натижаларни қўлга
киритиш имконини берди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида Президентимиз
Ш.Мирзиёев таъкидлаб ўтганларидек, “Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш; инновацион
технологияларни кенг жорий этиш - Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон
бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир”.
2020 йил давомида Марказий банк томонидан пул бозорида ташқи
савдо
балансининг ижобий сальдоси ва банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши
ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш операцияларининг
мунтазам равишда ўтказиб борилиши орқали иқтисодиётдаги инфляцион босимнинг олди
олинди.
“Мамлакатимиз молия-банк тизими барқарор ва
ишончли фаолият юритиб, юқори
кўрсаткичларни намоён этиб келмоқда. 2020 йилда банк тизимининг жами капитали 24,3
фоизга, сўнгги уч йилда эса икки баробар кўпайди. Бугунги кунда капиталнинг етарлилик
даражаси 24,0 фоиздан ошиб, бу эса қабул қилинган умумий халқаро стандартлардан 3
баробар ортиқдир. 2020 йил якунлари бўйича банк тизимининг ликвидлиги 65,0 фоиздан
ортмоқда, бу эса талаб этиладиган минимал даражадан 2 баробар юқоридир.
2017 йилда мамлакатимизнинг атиги 13 та тижорат банки ижобий халқаро
рейтингга эга
бўлган бўлса, айни пайтда уларнинг сони 28 тага етди”.
Банк тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб банк
хизматлари сифати ва маданиятини юксалтиришда маркетинг тизимининг янги
йўналишларидан жумладан РR технологиялар ва улардан
фойдаланиш самарадорлигини
ошириш орқали тижорат банклари ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни “мижоз банк
учун эмас, банк мижоз учун” тамойили асосида ташкил этишнинг аҳамияти беқиёс
каттадир. Ушбу йўналишда мамлакатимиз тижорат банкларида мижозларга хизмат
кўрсатишни
яхшилаш ва ривожлантириш, ундаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал
қилишнинг илмий асосланган йўлларини ишлаб чиқиш мазкур битирув малакавий иши
мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: