Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Барқарор ривожланишни иқтисодий баҳолаш


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

 
13.2. Барқарор ривожланишни иқтисодий баҳолаш 
Иқтисодий соҳада, аҳоли турмуш фаровонлигининг етарли даражада 
бўлиши, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экологик тозалиги ва 
рақобатбардошлиги, ишлаб чиқариш салоҳиятини бозор конъюнктураси 
ўзгаришларига мослашувини таъминловчи самарали ижтимоий ва экологик 


157 
йўналтирилган бозор иқтисодиётининг ривожланишини давом эттириш. ишлаб 
чиқариш аппаратини модернизациялаш иқтисодий самарадорликни ошириш ва 
техноген характерга эга фавқулодда вазиятларнинг олдини олишнинг шарти 
сифатида муҳим вазифа бўлиб қолаверади. 
Иқтисодий тизимнинг барча ҳаётий муҳим функцияларининг узоқ 
муддатли барқарор фаолият кўрсатиши ва такрор ишлаб чиқарилишини 
таъминлаш инқирозга қарши тартибга солиш ва бошқаришнинг умумий 
мақсадлари ҳисобланади. Тартибга солиш мақсадлари сифатида хўжалик 
фаолиятининг айрим қатнашчилари манфаатлари, шунингдек, жамият учун 
маъқул бўлган гуруҳ устуворликлари ва қадриятлари намоён бўлиши мумкин. 
Тартибга солувчилар ҳаракатлари қисқа, ўрта ва узоқ муддатли қайтувчан 
алоқаларнинг 
мавжудлигига 
асосланади. 
Мамлакатнинг 
иқтисодий 
ривожланиши кўп сонли омилларга боғлиқ бўлиб, уларнинг орасида иккита 
асосий гуруҳни – моддий ва ташкилий характердаги омилларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин. 
Моддий омиллар қаторига ички (табиий, хомашё, технологик, 
инфратузилма) ва ташқи (ташқи бозорлар ҳолати) омиллар киритилади. 
Моддий омиллар иқтисодий ўсишнинг потенциал имкониятлари ва бу ўсишга 
ҳалақит берувчи тўсиқларни аниқлаб беради. 
Иқтисодий соҳада бошқарув ва институционал фаолият билан боғлиқ 
барча омилларни ташкилий омилларга киритиш мумкин. Бу омиллар ёки 
бевосита хўжалик фаолияти жараёнида ёки иқтисодий механизмлар ва ҳуқуқий 
меъёрлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Улар моддий омиллар белгилаб 
берувчи шароитларда сотилувчи маҳсулотлар ва маблағлар муайян оқимини 
белгилаб беради. Ташкилий омиллар иқтисодиётда тартибга солиш 
функциясини бажариши мўлжалланган. Бироқ улар шу билан бир пайтда 
бошқарув жараёнлари ва объектнинг жиддий хусусиятлари ҳисобга олинмаган 
тақдирда инқирозли ҳолатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. 


158 
Иқтисодий тизимнинг барча ҳаётий муҳим функцияларининг узоқ
муддатли барқарор фаолият кўрсатиши ва такрор ишлаб чиқарилишини 
таъминлаш инқирозга қарши тартибга солиш ва бошқаришнинг умумий 
мақсадлари ҳисобланади. Тартибга солиш мақсадлари сифатида хўжалик 
фаолиятининг айрим қатнашчилари манфаатлари, шунингдек, жамият учун 
маъқул бўлган гуруҳ устуворликлари ва қадриятлари намоён бўлиши мумкин. 
Тартибга солувчилар ҳаракатлари қисқа, ўрта ва узоқ муддатли қайтувчан 
алоқаларнинг мавжудлигига асосланади. Бу мақсадли йўналганлик омиллари 
ҳисобланади. 
Бошқарилувчанлик омили бу иқтисодий тизимда такрор ишлаб чиқариш 
жараёнларининг бошқарилувчанлиги бошқарув объектининг жавоб қайтариш 
диапазонлари етарли бўлишини таъминловчи таъсир кўрсатиш воситаларининг 
мавжудлигини назарда тутади. Бундан ташқари, иқтисодиёт бошқарилувчанлик 
омилининг ўзгаришига етарлича жавоб қайтариши лозим. 
Бошқарувчи таъсир қуввати бошқарув мақсадларига эришиш учун етарли 
даражада бўлиши лозим. У ўзини тартибга солиш механизмлари ва бошқарув 
тузилмалари ташкилий ва ресурслар базасининг етарли бўлиши билан 
таъминланади. Самарали омиллар бошқарув таъсири барқарорликни йўқотувчи 
омилларга нисбатан барқарорликни оширишга йўналтирилади.Ўзини тартибга 
солиш механизмларининг кўрсатилган самарадорлик омиллари иқтисодий 
тизимнинг инқирозсиз фаолияти учун зарур ҳисобланади, чунки уларнинг 
йўқлиги иқтисодиётни стагнация ва пасайишга олиб келади. Иқтисодий 
тизимнинг ўзини тартибга солиш мезони сифатида унинг маҳсулдорлиги 
етарли даражада бўлишига эришиш намоён бўлади.. 
Республикамизнинг 
барқарор 
иқтисодий 
ривожланиши, 
даврий 
характерга эга бўлиб, бунда ўсиш даври ўрнини инқирозли босқичлар 
эгаллайди. Бундай ҳар бир даврни ҳаёт фаолияти воситалари ва ресурсларини 
такрор ишлаб чиқаришни тезлаштирувчи ёки чекловчи омиларнинг пайдо 
бўлиши билан боғлиқ хўжалик жараёнлари фаолияти мувозанатли режимининг 


159 
бузилиши сифатида кўриб чиқиш мумкин. Даврий цикллар билан биргаликда 
нодаврий цикллар, мунтазам бўлмаган ўзгаришлар рўй бериб, баъзида 
катастрофик характерга эга бўлиши мумкин. Кейинги пайтларда ўрни 
тикланмайдиган ресурсларнинг тугаб боршии, аҳоли сонининг ўсиши, 
давлатларнинг иқтисодий салоҳияти бўйича қутблашувининг кучайиши билан 
боғлиқ тарихда мисли кўрилмаган даражада инқирозлар босқичи кутилмоқда. 
Иқтисодий тизимнинг маҳсулдорлиги кўп жиҳатдан тармоқларнинг 
маҳсулот чиқариш пропорциялари ва маҳсулотлар нархи индексларига боғлиқ 
бўлади. Бу пропорцияларнинг ўзига тенг қийматларга яқинлашуви иқтисодиёт 
маҳсулдорлигини иқтисодиётнинг технологик асосларини ўзгартирмасдан 
туриб бир фоиздан ўнлаб фоизларгача оширишга имкон беради. 
Самарали пропорциялар қисқа муддатли қайтувчан алоқалар билан 
хўжалик фаолиятининг ўзини тартибга солиш механизмлари фаолияти 
натижасида амалга оширилиши мумкин. Ўзини тартибга солишнинг самарали 
механизми иқтисодиёт фаолиятини мувозанатли режимга йўналтиради. 
Иқтисодий тизимни ўзини тартибга солишнинг узоқ муддатли бошқарув 
таъсири билан мувофиқлаштирилган самарали механизмларини шакллантириш 
ўзидан-ўзи вужудга келмайди. У тизимли ва мақсадли йўналтирилган 
характерга эга бўлиши лозим. Иқтисодиётнинг мувозанатли режимлари 
кўрсаткичларини баҳолаш ва уларни башорат қилиш иқтисодий ва улар билан 
боғлиқ бўлган мамлакатнинг барқарор ривожланиш шароитларини асосли 
равишда шакллантиришга имкон беради. 
Жамиятдаги инновацион ўзгаришлар амал қилиш майдонига кўра инсон 
фаолиятининг барча соҳалари ва жамиятнинг ҳар бир жабҳасини қамраб олади. 
Энг кўп ўрганилган технологик инновациялар қуйидагилар ҳисобланади: ишлаб 
чиқаришнинг янги технологик усулининг шаклланиши асосида ётувчи даврга 
хос инновациялар; технологик укладлар ва техника (технология) авлодларини 
ўзгартиришга турки бўлувчи базис инновациялар; янги техника моделлари ва 


160 
технология модификациялари ёрдамида янги бозорларни ўзлаштиришга хизмат 
қилувчи яхшиловчи инновациялар.
Инновациялар табиат кучларидан фойдаланиш ва атроф-муҳитга 
кўрсатилувчи зарарли таъсирни камайтиришнинг янада самаралироқ усули 
бўлган иқтисодий инновациялар ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 
бошқариш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар муомаласи, нарх, молия-кредит, пул 
механизмлари шаклларини ўзгартиришга олиб келувчи ва такрор ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини 
оширишга 
хизмат 
қилувчи 
иқтисодий 
инновацияларнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий 
соҳалардаги инновациялар ижтимоий стратификация ҳамда ижтимоий синф ва 
гуруҳлар таркибида ўзгаришларга олиб келади. Инновациялар пирамидасининг 
чўққиси ижтимоий-маданий инновациялар – фан, маданият, таълим, этика ва 
мафкурадаги инновациялар ҳисобланади. Улар инновацион янгиланиш учун 
манба (илмий ихтиро ва кашфиётлар) бўлиб хизмат қилади ва шу билан бир 
пайтда уларнинг натижаси бўлиб, янги ижтимоий-маданий тизимни 
шакллантиради ёки унинг бир босқичига айланади. Турли фаолият соҳаларида 
инновациялар тарқалишининг резонанс самарасини қайд этиш мумкин. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling