Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов
Барқарор ривожланиш стратегиясини амалга
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari
13.4. Барқарор ривожланиш стратегиясини амалга
оширишнинг асосий йўналишлари Барқарор ривожланишни амалга оширишнинг асосий йўналишлари,ҳар бир инновация инновацион ривожланишнинг бундан олдинги даврида тўпланган тажрибаларга таяниб, ўзгараётган тизим генотипини мерос қилиб олади ҳамда уни ташқи ва ички шароитларга мослаштириб, эскирган элементлардан тозалаган ва янги элементлар билан бойитган ҳолда ўзгартиради; бунда кўп сонли инновациялар орасидан энг самарали инновациялар танлаб олинади. Ўзак тармоқлар таркибий тузилиши ҳам ўзгаради. XX асрда технологик етакчиларга ҳарбий саноат, электротехника, кимё, асрнинг иккинчи ярмида – 164 электроника, ахборот техникаси, биотехнология ва хизмат кўрсатиш соҳалари айланган эди. Такрор ишлаб чиқаришнинг гуманизация ва ноосферизацияси инсон ҳаёти, фаолияти ва саломатлигини таъминловчи, табиий ресурсларни сақловчи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи тармоқарнинг биринчи ўринга чиқишини англатади. Умид қилиш мумкинки, XXI асрнинг ўрталарига келиб ҳарбий техниканинг етакчлиги тарихда қолиб кетади, ахборот сектори эса инсонпарварлашади. Базис инновациялар бошқа фаолият соҳаларида ҳам шундай йўналишларда амалга оширилади. Кенг миқёсдаги лойиҳа ва дастурлар ҳақида гапиришдан аввал тадбиркорларга маҳаллий ва хорижий олимлар ва лабораторияларнинг технологик лойиҳаларидан фойдаланишнинг ютуқларини кўрсатиш, уларни синов ва тажрибалар йўли билан янги технология ва маҳсулотларни ривожлантириш, ўз бизнесининг сифати ва рақобатбардошлигини оширишга ўргатиш зарур. Бу ишда давлат, ассоциациялар ва илмий-ишлаб чиқариш тармоқлари томонидан қадрлар, ахборот ва маслаҳат кўмаги кўрсатиш учун молиявий ресурслар излаб топишга ёрдамлашиш катта фойда берган бўлар эди. Шунингдек, молия-кредит ва солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳам катта самара беради. Ва бу жиҳатдан, бизнес аста-секинлик билан ўз инновацион фикрлашини ривожлантириб боради. Барқарор ривожланишда инновациялар аста-секинлик билан хусусий сектордаги компаниялар ривожланиш стратегиясининг бир қисмига айланиб бормоқда. қишлоқ хўжалик ёки саноат корхоналарида янгиликлар киритиш меҳнат маҳсулдорлигини ошириш, молиявий, меҳнат ва моддий ресурсларни тежаш ҳамда чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар сифатини оширишга кўмаклашишига бир қанча мисоллар келтириш мумкин. Бироқ хусусий сектор кутилаётган рақобатбардошлик даражасини таъминловчи тўлақонли ва барқарор инновациялар механизмини фақат ўз кучлари билангина ярата олмайди. Бунда давлатнинг мақсадли йўналтирилган ва комплексли инновацион стратегиясининг ўрни жуда ҳам катта аҳамиятга эга. Инновацион муҳит ҳолати айрим объектив сабабларга кўра қисқа муддат ичида маҳаллий 165 бизнеснинг инновацион даражаси юқори бўлишига имкон бера олмайди ва шу сабабдан унинг ривожланиши давлатнинг кўплаб йўналишлар бўйича катта эътибор беришини талаб этади.Улар қуйидагилар: - янги технологияларнинг қиймат ва бозор рисклари корхоналар, айниқса, кичик корхоналар учун жуда катта; - бизнеснинг илмий-техник ахборотларга эга бўлиши учун трансакция харажатлари жуда катта; - инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун ўз ресурсларини таклиф этувчи молиявий ва инвестицион институтларнинг кенг қамровли ва диверсификацияланган бозори мавжуд эмас; - хусусий сектордаги кўплаб корхоналарда инновацион бошқарув қарорлари тизими шакллантирилмаган; - фанни ишлаб чиқариш билан боғлаб туриши мумкин бўлган инновацион воситачилар институти ривожланган тармоғи яратилмаган; - иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида бизнес технологияларининг асосий массасида бизнесни ташкил қилишнинг маблағларни намунавий товарлар ишлаб чиқариш ёки улар билан савдо қилишга киритишни назарда тутувчи анъанавий ёндашувлар устунлик қилади. - рақобатли муҳит маҳаллий корхоналарни инновацияларни жалб қилишга етарли даражада рағбатлантирмайди; Иқтисодий ўсиш, ижтимоий ривожланиш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашнинг асосий шарти ҳисобланади. Барқарор ривожланиш мақсадида инновацион жараёнларни татбиқ этиш, барқарор ривожланиш концепциясининг шаклланишига олиб келади. Барқарор ривожланишнинг асосий мақсадлари, экотизимнинг яхлитлигини сақлаш ва глобал атроф-муҳитнинг ҳолатини яхшилаш барқарор ривожланишнинг экологик мақсадларидан бири ҳисобланади. Барқарор ривожланишнинг мақсадини аниқлаш – инсонлар, жамият ва табиат ўртасидаги уйғунликни таъминлаш,ҳамда уни бажаришнинг устувор йўналишлари: аҳолишунослик ва инсон ресурслари; урбанизация 166 муаммолари; санъат муаммолари; турли даражадаги низолар ва табиий муҳит деградацияси; озиқ-овқат хавфизлиги; энергетика муаммолари; бошқарувда ягона мафкура; биофарқни қисқартириш ва экотизимнинг ҳолатини яхшилашдан иборат. Барқарор ривожланишни таъминлашнинг шартлари: экологик қонунлар вамеъёрларни ҳисобга олиш; экологик нуқтаи-назардан мақсадга мувофиқ инновациялар ва технологияларни қўллашдан иборат. Иқтисодиётда инновацион механизмларни ишга тушириш стратегик аҳамиятга эга вазифа бўлиб, уни кичик нарсалардан бошлаш мақсадга мувофиқ. Кейинги йилларда иқтисодиёт тармоқларига илғор технологиялар, замонавий инновациялар Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбарлантириш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида изчил жорий этилмоқда. Иннавацион технологиялар иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида алоҳида ўрин тутади. Республикамиз учун барқарор ривожланишнинг асосий манбалари қуйидагилар ҳисобланади: табиий экотизимлар сақланиб қолган катта ҳудуд, инсон салоҳияти ва иқтисодий ресурслар. Барқарор ривожланишнинг стратегик мақсадларига эришиш жараёнида бирламчи ривожланиш манбасини сақлаб қолиш, иккинчи манбадан максимал даражада фойдаланиш ва учинчи манба ресурсларини инсон салоҳиятини ривожлантиришга йўналтиришга айланади. Ўзбекистон барқарор ривожланишининг мақсади узоқ муддатдан бери ривожланаётган, мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтиш ва демократик ҳуқуқий жамият қуриш даврини қамраб олган ижтимоий-иқтисодий, экологик ва структуравий инқирозларни бартараф этиш ҳисобланади. Ушбу жараён доирасида мамлакатдаги экологик вазиятнинг умумий барқарорлашувини таъминлашдан ташқари уни энг ортда қолаётган туманларда яхшилашни ҳам таъминлаш зарур. Барқарор ривожланишнинг мақсади мамлакатнинг иқтисодий ресурслари (жумладан, фан-техника тараққиёти ютуқлари) ва халқаро меҳнат тақсимоти 167 афзалликларидан самарали фойдаланиш ва бунда табиий комплекснинг такрор ишлаб чиқариш салоҳиятини сақлаб қолиш асосида мамлакатни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш динамикасини таъминлаш ҳисобланади. Республикамизнинг барқарор иқтисодий ривожланиши, даврий характерга эга бўлиб, бунда ўсиш даври ўрнини инқирозли босқичлар эгаллайди. Барқарор ривожланиш мақсадида инновацион жараёнларни татбиқ этиш, барқарор ривожланиш концепциясининг шаклланишига олиб келади. Иқтисодий соҳада, аҳоли турмуш фаровонлигининг етарли даражада бўлиши, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги, ишлаб чиқариш салоҳиятини бозор конъюнктураси ўзгаришларига мослашувини таъминловчи самарали ижтимоий ва экологик йўналтирилган бозор иқтисодиётининг ривожланишини давом эттириш асосий вазифа ҳисобланади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling