Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

 
Такрорлаш учун саволлар 
 
1. Билимлар иқтисодиёти тушунчаси нима? 
2. Билимлар иқтисодиёти инфратузилмасининг мазмунини тушунтиринг?
3. Билимлар иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи кучларини асослаб
беринг? 
4. Ташкилий капиталнинг мазмунини баён қилинг? 
5. Инсон капиталига таъриф беринг? 
6. Истеъмол капиталинима? 
7. Билимлар иқтисодиётининг ҳал қилувчи белгилари нималардан иборат? 
8. Бойлик сифатида намоён бўлган билимнинг қандай хусусиятлари 
мавжуд? 
9Бизнесда билимнинг бойлик манбаи сифатидаги аҳамияти қандай
10. Интеллектуал иқтисодиёт тушунчаси нимани англатади? 
11.Қадрлар тайёрлаш миллий моделининг таркибий қисмлари санаб 
беринг. 


83 
8-БОБ. ГЛОБАЛЛАШТИРИШ ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ. 
ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗИ ВА УНИНГ 
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШГА ТАЪСИРИ 
 
8.1. Жаҳон иқтисодиёти глобаллашувининг асосий тавсифи ва 
модернизациялашни тезлаштиришнинг катализатори сифатида. 
8.2. Глoбaллaшув жaрaёнининг зaмoнaвий тўсиқлaри вa рисклaри. 
8.3. Инновацион ривожланишда глобал ҳамкорлик. 
 
8.1. Жаҳон иқтисодиёти глобаллашувининг асосий тавсифи ва 
модернизациялашни тезлаштиришнинг катализатори сифатида 
Минг йилликлар бўсағасида дунё туб ўзгаришларга учради. Ўзгаришларга 
глобаллашув сўзи битилган. Глобаллашув жараёнларини тавсифлашда одатда
эътибор биринчи навбатда иқтисодиёт ва ахборот соҳасида рўй бераётган 
жараёнларга қаратилади. Жамиятдаги барча ўзгаришларнинг манбаси бўлиб 
инсон, аҳоли таркиби, сони, эҳтиёжлари билими ва қизиқишларида рўй 
бераётган ўзгаришлар хизмат қилади. 
Глобаллашувнинг демографик жиҳатлари бир неча кўринишда намоён 
бўлади. Глобаллашувни хх асрнинг иккинчи ярмидаги демографик портлаш, 
сайёрамиз аҳолисини сони тарихан қисқа муддат ичида қарийиб икки ярим 
баробар ўсишига жавоб сифатида кўриб чиқиш мумкин. Уларнинг 
эхтиёжларини ресурс ва чегаралар доирасида қондириб бўлмайди. Аҳоли сони 
ва уларнинг эҳтижларининг ўсиши нисбатан паст сураътда бўлса ҳам, хх 
асрнинг биринчи ярмидан ҳам давом этмоқда. Ушбу глобал қарама қаршиликни
ҳал этиш, ХХ1 асрда бир неча баробар щсган эҳтиёжларни қондирувчи дунё 
яратишни фаыат глобал миқёсдагина амалга ошириш мумкин. 
Глобаллашув даврига хос бўлган ва базис инновациялар оқимида амалга 
оширилган ҳолда дунёни ўзгартириб юбориши муқаррар. Уни сайёрамиз 
бўйлаб тарқатиш тезлиги кишини ҳайратда қолдиради. Глобаллашувнинг 
иккита модели ўртасида танлаш мумкин. 


84 
Инновациялар глобаллашуви. Глобаллашув жараёнлари иннавацион 
майдонни қамраб олади ва уни ўзгартириб юборади. Агар индустриал даврда 
базис инновациялар бунинг учун ривожланган етук бир ёки бир неча 
мамлакатда пайдо бўлиши ва шаклланиши босқичидан ўтган, инновациялар 
асосида бутун дунё бўйлаб тарқалган бўлса, ҳозирги кунда вазият умуман 
бошқача тус олмоқда. Базис инновациялар аввал бошданоқ олимлар, 
мухандислар, тадбиркорлар, давлат ва давлатлараро ташкилотлар интеграцион 
ҳамкорлиги предмети ҳисобланади. Бу эса базис инновацияларни ўзлаштириш 
ва тарқатиш жамиятнинг технологик асосларини ўзгартириш миқёсини 
кенгайтириб, бунинг учун сарфланувчи муддатни қисқартиради. 
Инновацияларнинг глобаллашув жараёни объектив асосланган ва 
пргрессив ҳисобланиди. Бироқ ундан шундай фойдаланиш керакки, тараққиёт 
мевалари тўлалигича,ТМК ва бой мамлакатлар гуруҳига насиб этмасдан, бутун 
инсоният манфаатларига хизмат қилсин, бой ва камбағал мамлакатлар ўртасида 
технологик узилишни йўқотишга ёрдам берсин. 
Глобаллашув (лотинча globus – ер курраси) жаҳон иқтисодиётининг ўзаро 
боғлиқ бўлган турли соҳа ва жараёнларининг кучайиб бориши, жаҳон 
хўжалигида товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи ва билимлар бозорининг 
аста-секин ягона бозорга айланиши. 
Глобаллашув жараёнининг йўналишлари: 
1. Мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви. Буларга трансмиллий 
корпорациялар (ТМК) ва ТМКнинг халқаро бирлашмалари киради. 
(ТМК) – халқаро, кўпмиллий, глобал, ишлаб чиқариш саноат уюшмаси, 
илмий-техник, савдо ва сервис хизматларини кўрсатиш, савдо операциясини 
кенг йўлга қўйган байналмилал бирлашма. 
2. Кооперация ва меҳнат тақсимотининг юқори даражасига ўтиш. 
Ривожланган мамлакатлар энг мукаммал техника воситаларини яратишда турли 
мамлакатлардан 
етказиб 
берилувчи 
кўплаб 
бутловчи 
қисмлардан 


85 
фойдаланилади. Масалан, АҚШ «Боинг» самолётини ишлаб чиқаришда 
бутловчи қисм ва деталларни мингга яқин хорижий фирмалардан олади.
Бизга маълумки, мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни 
шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда 
ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида 
иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли 
дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда 
инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, 
кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, 
бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга 
киритилди.
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи 
сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари 
Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг 
пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, 
амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад 
йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди. 
Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти 
ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. 
Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат – миллий иқтисодиётларнинг тобора 
интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Айни пайтда бу 
жараёнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам кескинлашувига, ҳар бир 
мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун 
курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатади. 
XXI асрнинг биринчи ярмидаги ўзгаришлар ишлаб чиқаришнинг 
постиндустриал иқтисодий услубининг шаклланиши билан ифодаланади. Гарчи 
бу жараён узоқ муддатли ва зиддиятли бўлса-да, ҳозирданоқ унинг асосий 
жиҳатлари кўзга ташланмоқда. 


86 
Биринчидан, бу интеграл иқтисодий тизим. Бу хусусий мулкчиликка 
йўналтирилган, ҳар томонлама рақобатли кўринишдаги капитализм ҳам, 
марказлашган тарздаги ва буйруқбозликка асосланган социализм ҳам эмас. 
Янги тизим тадбиркорларнинг шахсий ташаббуслари ва инновацион фаоллиги 
билан ҳозирги ва келажакдаги авлодлар учун муносиб турмуш тарзини 
таъминлаш, давлатнинг стратегик-инновацион функцияларини амалга ошириш, 
бозор иқтисодиётининг давлат томонидан тартибга солиниши ҳамда инсон 
капитали ва табиий ресурслар муҳитини такрор ишлаб чиқаришни таъминловчи 
нобозор секторининг ривожланиш даражаси юқорилиги билан боғлашга имкон 
беради. 
Иккинчидан, бу кўп укладли иқтисодиёт бўлиб, унда ҳар бир иқтисодий 
уклад унга хос бўлган ўрин эгаллаб, бошқа укладлар устидан ҳукмронлик 
қилмайди ва улар билан уйғунлашади. Бу ерда гап турли укладларнинг оптимал 
тарзда уйғунлашуви ва ҳамкорлиги ҳақида боради: 
 
технологик ўсишни амалга оширувчи, монополияга қарши кураш 
бўйича кучли назорат ва диққат остида бўлган ишлаб чиқариш марказлашув 
даражаси юқори тармоқларда ишлаб чиқариш структурасини ўзгартирувчи 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling