Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Курс якунида тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакалари ҳамда компетенцияларига қўйиладиган талаблар
Download 174.5 Kb.
|
01 Математика Намунавий ўқув дастур 2021 йил
Курс якунида тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакалари ҳамда компетенцияларига қўйиладиган талаблар:
“Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш миллий тизими”, “Ўз ўзини бандлигини таъминлаш, қамбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг меъёрий ҳуқуқий асослари”, “Ўқитувчининг педагогик компетентлиги”, “Таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш”, “Ўқитувчининг инновацион фаолиятини ривожлантириш” модуллари бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар профессионал таълим тизими бўйича педагог кадрларни малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлиги ҳамда компетентлигига қўйиладиган умумий малака талаблари билан белгиланади. Мутахассислик фанлари бўйича тингловчилар қуйидаги янги билим, кўникма, малака ҳамда компетенцияларга эга бўлишлари талаб этилади: Тингловчи: тўпламлар назарияси, мулоҳазалар ва предикатлар алгебраларини; тўплам тушунчаси, тўпламлар назарияси аксиомаларини; алгебраик системалар, ҳақиқий сонлар системаси, комплекс сонлар системасини; ҳақиқий сонлар системасини; комплекс сонлар системасини; асосий элементар функциялар ва уларнинг узлуксизлигини; ҳосила ва дифференциал, дифференциалланувчи функциялар синфини; стохастиканинг асосий тушунчаларини; комбинаториканинг асосий тушунчаларини; эҳтимолликнинг турли таърифларини; математик статистикага оид тушунчаларни; профессионал таълимда математикани ўқитиш масалаларини; Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорларида математика таълими жараёнини такомиллаштиришнинг долзарб масалаларини; математика ўқитиш методикасининг мақсад ва вазифаларини; профессионал таълимда математиканинг бошқа фанлар билан алоқасини; математикани ўқитиш тамойилларини; математика дарсларида билиш турларини; математик тушунча, ҳукмни; теорема, унинг турлари ва исботлаш усулларини; Блум таксономиясини; математикани ўқитишда илмий изланиш методлари(кузатиш ва тажриба, таққослаш ва аналогия, анализ ва синтез, умумлаштириш, абстракциялаш, индукция ва дедукция)ни; математикани ўқитишнинг инновацион технологияларини; математикани касбга йўналтириб ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари ва уни амалга ошириш имкониятларини; алгебра ва математик анализ асосларини касбга йўналтириб ўқитиш имкониятларини; дифференциал ҳисобга оид касбий контекстдаги масалалар тизимини; эҳтимолликлар назариясини касбга йўналтириб ўқитиш имкониятларини; математик статистикани касбга йўналтириб ўқитиш имкониятларини билиши керак. Download 174.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling