Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 174.5 Kb.
bet5/13
Sana02.10.2023
Hajmi174.5 Kb.
#1690558
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
01 Математика Намунавий ўқув дастур 2021 йил

Тингловчи:

  • тўпламлар назарияси аксиомаларига оид масалаларни ечиш;

  • мулоҳазалар ва улар устида амалларга оид масалаларни ечиш;

  • предикатлар алгебрасига оид масалаларни ечиш;

  • алгебраик система тушунчаси, асосий алгебраик системаларга оид масалаларни ечиш;

  • ҳақиқий сонларга оид масалаларни ечиш;

  • комплекс сонлар ва уларнинг татбиқларига оид масалаларни ечиш;

  • математикани ўқитишда муаммоли таълим технологиясидан фойдаланиш;

  • математикани ўқитишда модул технологиясидан фойдаланиш;

  • математикани ўқитишда муаллифлик технологияларидан фойдаланиш;

  • математикани ўқитишнинг инновацион метод ва воситаларини танлаш;

  • касбий контекстдаги масала тушунчасини таҳлил қилиш;

  • математик моделлаштириш циклини аниқлаш;

  • касбий контекстдаги масала ечишда ўқувчининг ақлий фаолиятини шакллантириш;

  • ўсиш ва камайиш жараёнларга оид касбий контекстдаги масалалар тизимини аниқлаш;

  • интеграл ҳисобга оид касбий контекстдаги масалалар тизимини яратиш;

  • комбинаторикага оид касбий контекстдаги масалалар тизимини яратиш;

  • эҳтимоллик тушунчасига оид касбий контекстдаги масалалар тизимини яратиш кўникмаларига эга бўлиши зарур.

Тингловчи:

  • функция ва унинг узлуксизлигига доир масалаларни ечишга оид амалларни бажариш;

  • ностандарт тенглама ва тенгсизликларни ечишда функциянинг хоссаларидан фойдаланиш;

  • ҳосила ва дифференциалга оид масалалар ҳамда уларнинг математикадаги татбиқларини асослаш;

  • интеграл ёрдамида геометрик катталикларни (айлана узунлиги, доира юзи, сфера юзи, шар ҳажми формулаларини келтириб чиқариш) ҳисоблаш;

  • мтематика дарси ва унга қўйиладиган талабларни таҳлил қилиш;

  • математика дарсини таҳлил қилиш;

  • ўқувчилар математик компетенцияларини назорат қилиш ва баҳолаш;

  • тасодифий ҳодисалар ва жараёнларга оид касбий контекстдаги масалалар тизимини яратиш;

  • маълумотларни тўплаш, тақдим этиш ва талқин қилишга оид касбий контекстдаги масалалар тизимини яратиш малакаларига эга бўлиши зарур.

Тингловчи:
математикани ўқитишнинг инновацион таълим муҳитини лойиҳалаштириш;
ўқувчилар математик компетенцияларини назорат қилиш ва баҳолашни лойиҳалаштириш;
математика бўйича синфдан ташкари машғулотларни лойиҳалаштириш;
маълумотларни тўплаш, тақдим этиш ва талқин қилишга оид касбий контекстдаги масалалар тизимини ишлаб чиқиш;

  • танланмалар, тажрибалар ва кузатишлардан хулосалар чиқариш ва уларни асослаш оид касбий контекстдаги масалалар тизимини яратиш;

  • таълимда илғор хорижий тажрибаларнинг қиёсий таҳлил қилиш;

  • педагогнинг шахсий ва касбий фаолиятидаги ахборот майдонини тақомиллаштириш;

  • мультимедиали электрон ўқув ресурслар турлари ва уларни яратиш компетенциясига эга бўлиши лозим.

Курс ҳажми
Малака ошириш курси 144 соатни ташкил этади. Бунда ўқув дастурининг 144 соат ҳажми тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш шаклида ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади. Малака оширишнинг бевосита шаклида бир ҳафтадаги ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади. Малака иши ҳимоясидан муваффақиятли ўтган курс тингловчиларига давлат намунасидаги сертификат берилади.
МАТЕМАТИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИНИ ОШИРИШ” МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИНИНГ ЎҚУВ МОДУЛЛАРИНИНГ МАЗМУНИ

Download 174.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling