I. Профессионал таълимда давлат сиёсати
1.1. Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш миллий тизими.
1.2. Ўз ўзини бандлигини таъминлаш, қамбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг меъёрий ҳуқуқий асослари.
II. Педагогнинг профессионал фаолиятидаги инновациялар
2.1. Ўқитувчининг педагогик компетентлиги.
2.2. Таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш.
2.2. Ўқитувчининг инновацион фаолиятини ривожлантириш.
III. Мутахассислик фанлари
3.1. Математика фанларининг назарий асослари.
3.2. Математика фанларини ўқитиш методикаси.
3.3. Математикани касбга йўналтириб ўқитишни лойиҳалаштириш.
3.4. Профессионал таълимда илғор хорижий тажрибалар.
3.5. Электрон педагогика асослари.
IV. Институт (Марказ) ихтиёридаги соатлар (танлов фан).
V. Малака иши ҳимояси.
Курснинг мақсади ва вазифалари
Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари малакасини ошириш курсининг мақсади педагог кадрларни инновацион ёндошувлар асосида ўқув-тарбиявий жараёнларни юксак илмий-методик даражада лойиҳалаштириш, соҳадаги илғор тажрибалар, замонавий билим ва малакаларни ўзлаштириш ва амалиётга жорий этишлари учун зарур бўладиган касбий билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш, шунингдек уларнинг ижодий фаоллигини ривожлантиришдан иборат.
Курснинг вазифаларига қуйидагилар киради:
-“Математика ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш” курсида педагог кадрларнинг касбий билим, кўникма, малакаларини такомиллаштириш ва ривожлантириш;
-педагогларнинг ижодий-инновацион фаоллик даражасини ошириш;
-мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникaция технологиялари кенг татбиқ этилишини таъминлаш;
-мутахассислик фанлар соҳасидаги ўқитишнинг инновaцион технологиялари ва илғор хорижий тажрибаларини ўзлаштириш;
“Математика ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш” курсида малака ошириш жараёнларини фан ва ишлаб чиқаришдаги инновациялар билан ўзаро интегрaциясини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |