Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТНИ


Download 262 Kb.
bet5/12
Sana25.10.2023
Hajmi262 Kb.
#1720401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
амалиёт дастури 4-курс 2023

3. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Малакавий амалиёти бўйича ҳисобот мазмуни ва ҳажми бўйича амалиёт дастуридаги талабларга жавоб бериши ва корхонанинг ҳамма соҳаси бўйича маълумотларни қамраб олиши лозим.
Ҳисоботни ёзиш учун асос бўлиб амалиёт дастури бўйича талаба томонидан бажарилган ишлар ҳисобланади.
Ҳисобот мустақил равишда талаба томонидан амалиёт ўтиш давридаги умумлаштирилган маълумотлардан фойдаланилган ҳолда ёзилади. Ҳисоботни тайёрлашда талаба 2-иловада келтирилган таҳлилий жадваллардан фойдаланиши мумкин.
Ҳисобот 30x21 см бўлган (А4)оқ қоғозга ёзилади. Ҳисоботда жадвал, схема, график, диаграмма, гистограмма ҳамда расмларнинг бўлиши ишнинг қийматини оширади.
Ҳисоботнинг муқоваси 2-иловада кўрсатилган шаклда бўлиши шарт.
Ҳисоботда қуйидагилар бўлиши зарур:

  1. Малакавий амалиёт кундалиги.

  2. Амалиёт жойидан берилган тавсифнома.

  3. Амалиёт ўташ муддати (қайси санадан бошлаб қайси санагача)

  4. Корхона томонидан бириктирилган раҳбарнинг исми, шарифи, фамилияси ва лавозими.

  5. Амалиёт даврида талабани ишга бўлган муносабати, қизиқиши, мустақил фикрлаши, одоби ва шу каби мавжуд ҳислатлари.

  6. Ишнинг тўла қийматга эга эканлиги (агар бирор савол ёритилмаган бўлса, унинг сабабини кўрсатиш);

  7. Амалиётни тугатгандан сўнг талаба қобилияти нимага қодирлигини аниқлаш.



4. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ВА УНГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ

Талабаларнинг малакавий амалиётига раҳбар этиб университет профессор-ўқитувчилари ҳамда корхоналарнинг етук мутахассислари белгиланади. Низомга кўра “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таьлим йўналиши талабалари Малакавий амалиётига раҳбарлик Ўзбекистон Миллий университетининг “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси томонидан амалга оширилади. Жойларда амалиётга умумий раҳбарлик қилиш корхонанинг раҳбари ёки унинг топшириғига асосан тайинлаган раҳбарга юклатилади.. Дастурнинг айрим бўлимлари бўйича раҳбарликни тегишли бўлимнинг етакчимутахассисларилари олиб борадилар.



Download 262 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling