Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Амалиёт натижаларининг қониқарсиз баҳоланиши ва ҳисоботни қайта топширилиши


Download 262 Kb.
bet9/12
Sana25.10.2023
Hajmi262 Kb.
#1720401
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
амалиёт дастури 4-курс 2023

Амалиёт натижаларининг қониқарсиз баҳоланиши ва ҳисоботни қайта топширилиши
Талабаларнинг малакавий амалиёти бўйича қониқарсиз баҳо олган талабанинг ўзлаштириши қониқарсиз (академик қарздор) деб ҳисобланади.
Академик қарздор талабаларга ҳисоботни қайта топширишлари ва ҳимоя қилишлари учун 10 кун муддат муҳлат берилади. Шу муддат давомида амалиёт ҳимоясидан ўта олмаган талаба, “Иқтисодиёт” факультети декани тавсиясига кўра белгиланган тартибда ректорнинг буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилади.
Малакавий амалиёти жараёнини баҳоланишидан норози талабалар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 1 кун давомида “Иқтисодиёт” факультети деканига ёзма ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолларда кафедра мудирининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади ва амалиёт ҳисобот ҳимояси қайта ташкил этилади.


5.2.БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ ҚАЙД ҚИЛИШ ТАРТИБИ

“Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналиши 4-курс талабасининг амалиёт жараёнидан тўплаган баллари уларнинг таълим жараёнида олган билими, кўникмаси, малакаларини амалиётга тадбиқ эта олиш ҳолатини кўрсатиб беради.


малакавий амалиёти жараёни, ҳисоботи ва ҳимояси натижаларидан олган бааҳолари ҳимоя якунида ўзлаштириш қайдномасида қайд қилинади. Талабалар томонидан амалиёт натижаларидан тўпланган баллар ўзлаштириш дафтарчаларига ёзилади.


6. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ БЎЙИЧА ҲИСОБОТНИНГ
ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
Ҳисоботнинг таркибий қисмлари:
(намунавий)

  1. Титул варағи (1-илова)

  2. Мундарижа

  3. Кириш (малакавий амалиётнинг мақсади ва вазифалари)

  4. Амалиёт ўтилаётган ташкилотнинг ташкил топиши бўйича меъёрий-ҳуқуқий ва назарий асослари (2-илова)

  5. Амалиёт ўтилаётган ташкилотнинг таркибий тузилиши

  6. Асосий қисм (календарь режа бўйича топшириқларни бажариш)

  7. Хулоса ва таклифлар

  8. Иловалар


Download 262 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling