Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат
Download 2.16 Mb.
|
w
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза 03 таркиби
Назорат саволлари
Мантикий элементлар деб нимага айтилади? Мантикий бошқарув алгоритми нима? Асосий мантиқий амаллар қаторига қандай амаллар киради? “Инкор қилиш” (инверсия) ҳақиқийлик жадвалини келтиринг. Мантиқий "Қўшиш" амалини ҳақиқийлик жадвалини келтиринг. Мантиқий "Кўпайтириш" амалини (конъюнкция), ҳақиқийлик жадвалини келтиринг. Мантиқий ифодаларни ҳисоблаганда қандай тартибга риоя қилиниши керак? Аксиома сифатида мантиқ амалларини бажаришда қабул қилинган маносабатлар? n – разрядли кодли сигнал ёрдамида неча турли комбинацияли кодлар ҳосил қилиш мумкин? Икки сатхли сигналлар деб нимага айтилади? Мантиқий алгебра деб нимага айтилади? Маъруза 03 таркиби: Рақамли схематехника. мантиқий элементлар базаси. Мантиқий алгебра функциялари (МАФ)Режа: Мантикий амаллар Мантикий Алгебра Автоматикада мураккаблик даражасидан қатъи назар, ҳар қандай бошқарув тизимини маълум кетма-кетликдаги оддий мантиқий амаллар (операциялар) кўринишида ифодалаш мумкин. Мантиқий амалларни бажариш учун мўлжалланган элементларга мантиқий элементлар дейилади Мантиқий элементлар турли хилдаги электр схемаларида ҳар хил техник воситалар: реле-контактли электрик элементлар, контактсиз элементлар, пневматик, гидравлик асбоблар ва бошқалар иштирокида тузилади. Мантикий элементлар бошқарув объектининг холатини унга келаётган сигналлар кўринишига қараб, берилган мантиқий шартлар асосида дискрет (сакраб) ўзгартира оладиган мосламалар ҳисобланади. Система функциясини белгилаб берадиган бундай шартлар мантиқий бошқарув алгоритми дейилади. Мантиқий АБС дан (Автоматик бошқарув системаси) фойдаланилган ҳар қандай холатда объектнинг ҳолати унинг ижрочи органларини улаш ёки ўчириш йўли билан сакраб ўзгаради. Яъни ҳар қандай мантикий элемент аниқ бир мантиқий амални бажариш баробарида фақатгина иккита холатда бўлиши мумкин: "0" - агарда объект тармоққа уланмаган бўлса (сигнал йўк). "1"- агар объект тармоққа уланган бўлса (сигнал бор). Математик жиҳатдан исботланганидек, ҳар қандай, ҳатто энг мураккаб мантиқий ҳолатларни ифода этиш учун тўрт хил амалдан фойдаланиш кифоя қилади. Худди шунингдек, мантиқий амалларни бажара оладиган элементлар ёрдамида ҳам инсон иштирокисиз, белгиланган алгоритм асосида бутун жараённи бошқарадиган автоматик мосламалар яратиш мумкин. Асосий мантиқий амаллар қаторига: Download 2.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling