Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат
Download 2.16 Mb.
|
w
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент
- Жами: 36
- Маъруза 1 таркиби
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ “Электроника ва автоматика” факультети “Электрон аппаратларни ишлаб чикариш технологияси” кафедраси Ҳайдаров Али Ҳасанович “Электрон қурилмалар схемотехникаси ” фани бўйича маърузалар матни ТошкентКАЛЕНДАРЛИ РЕЖА ВА ДАСТУР МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ (маъруза машғулотлари) Фаннинг номи Электрон қурилмалар схемотехникаси . Маъруза ўқийди Ҳайдаров А. Ҳ. Факультет Электроника ва автоматика. Консультация машғулотларини олиб боради. Ҳайдаров А. Ҳ. . Имтиҳон олувчи Ҳайдаров А. Ҳ. Гуруҳ(лар) 101-15 ЭА (ў) .
Кафедра мудири ___________________ проф. Ташмухамедова Д.А Ўқитувчи ______________________доц.Ҳайдаров А.Ҳ Мундаража. Маъруза 1 таркиби: Асосий тушунчалар, схематехниканинг элемент базасининг ривожланиши. ИС, КИС, ЖКИС. 4 Маъруза 02 таркиби: Интеграл схемаларнинг кўрсатгичлари ва характеристикалари. ИС шартли белгиланишлари 10 Маъруза 03 таркиби: Рақамли схематехника. мантиқий элементлар базаси. Мантиқий алгебра функциялари (МАФ) 20 Маъруза 4 таркиби: Мантиқий функция ва қурилмаларни соддалаштириш Карно картаси асосида соддалаштириш. 23 Маъруза 05 таркиби: Рақамли схематехника. мантиқий элементлар базаси. Мантиқий алгебра функциялари (МАФ) 30 Маъруза 06 таркиби: Мантиқий элементлар асосилари. Шеффера ва Пирса элементлари 33 Маъруза 07 таркиби: Транзистор – транзисторли мантиқ элементлари 36 Маъруза 8 таркиби: Триггерлар схематехникаси 41 Маъруза 9-10 таркиби: Комбинацион микросхемалар. Шифратор, дешифратор, мультиплексор ва демультиплексор. 48 Mavzu:12 ОК асосида қурилган ночизиқ ўзгартиргичлар. Компараторлар, калитлар, каммутацион схемалари 54 Маъруза15 таркиби: Хотира курилмалари. флэш-хотира. Оператив хотира Доимий хотира қурилмаси. 68 Маъруза 1 таркиби: Асосий тушунчалар, схематехниканинг элемент базасининг ривожланиши. ИС, КИС, ЖКИС.Режа: Схематехника элемент базаси ЭК схематехникасининг ривожланиш боскичлари Микросхема интеграцияси Микросхемаларнинг синфланиши Калит суз: Элемент, интеграл схема, КИИС, УИС, КИС, ЖКИС, қурилмалар, яримбуюртмали, микросхемалар, кристаллар, махсуслашшпирилган микросхемалар Электрон қурилма - илмий-техника йўналишининг нисбатан ёш йўналишларидан, аммо фан ва техниканинг ҳамма жабҳаларга етарли равишда таъсир этади. Электрон қурилмаларнинг структурали эволюцияси билан бир қаторда уларнинг доимий равишда элементлар базасининг ривожланиши, ҳозирги вақтда Электрон қурилма схемотехникаси деган йўналишни олган. Электрон қурилма схемотехникасида бошланғич тушунчалар қаторида қуйидагилар фарқланади: Элемент - бу элементар вазифани бажарувчи оддий схема ҳисобланади. Электрон қурилма кўп сонли оддий схемалардан ташкил топган. Агар элементларда сигналларнинг электрик ўзгаришлари, уларнинг мантиқий ҳолатини ўзгаришига олиб келса, бундай элементларни мантиқий элементлар дейилади. Интеграл схема - бу, аниқ вазифани бажарувчи сигналларни ўзгартирувчи ва қайта ишловчи ҳамда электрик боғланган элементлар ва кристалларнинг юқори зичлигига эга бўлган микроэлектрон маҳсулотдир. 17021-75 ДСТ бўйича интеграл схемада элементлар ва компоненталар сонини, интеграл схеманинг интеграция даражаси тушунчасини тушунтириб беради. Интеграция даражаси қуйидаги формула билан аниқланади: Интеграциянинг бир қанча даражалари мавжуд: КИИС - кичик интеграл схемалар, буларда 100 яқин элемент ва компоненталар мавжуд (мисол: триггер). ЎИС - ўрта интеграл схемалар, буларда 100 дан ортик ва 1000 дан кичик элемент ва компонентлар мавжуд. (мисол: хисоблагич, жамлагич). КИС - катта интеграл схемалар, буларда 1000 дан ортик элемент ва компонентлар мавжуд. (мисол: АМК, ОЗУ, БК). ЖКИС - жуда катта интеграл схемалар, буларда 100000 дан ортиқ элемент ва компонентлар мавжуд. ( мисол: микро - Электрон қурилмалар) Микросхемаларни интеграция даражасини ошириш учун ярим ўтказгич материали сифатида арсенид галлийни (AsGa) ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. К ис = [lgN]+1, (КИc-интеграция коэффициенти компонентаси) бу ерда, [lgN] - бутун қисм lgN; N - интеграл схемалардаги элементлар сони. Шу формулага мувофиқ, 10 тагача элемент ва компонентага эга бўлган интеграл схемалар биринчи даражадаги, 11-100 гача элементлар ва компонентларга эга бўлган интеграл схемалар иккинчи даражадаги ва К- даражадаги интеграл схемалар дейилади. Электрон қурилмалар схемотехникасининг ривожланиш босқичи электрон қурилмаларнинг авлодларини аниқлашига олиб келди. 1-авлод Электрон қурилмалари лампалардан қурилган бўлиб, улар бир қанча камчиликларга эга бўлган: уларга жуда кўп жой керак, юқори қувватли манбалар талаб қилинади, хамда уларнинг тезлиги кичик бўлган ва х.к. 50-йилларда транзисторларнинг пайдо бўлиши билан I-авлод электрон қурилмаларининг ўрнига 2-авлод Электрон қурилмалари кириб келди. Download 2.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling