Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат


Download 2.16 Mb.
bet4/35
Sana08.10.2023
Hajmi2.16 Mb.
#1695571
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
w

- актив ва
- пассив турларга бўлинади.
Актив хотирловчи элемеитларда мантиқий ўзгарувчининг иккита қийматига ("0","1") элементнинг иккита электр холати мос келади, масалан, триггерларда
Пассив хотирловчи элементларда ахборотни ёзиш ва қайта ўқиш элементининг магнит ёки бошқа физик холатини ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, бу элементларнинг тезкорлиги актив элементларга қараганда пастрок, лекин ахборотни сақлаб туриш учун электр энергияси керак бўлмайди (магнит тасмалар, магниг лентачалар ва хоказолар).
Қўшимча элементлар мантиқий ва хотирловчи элементларини ишлашини электр ва вақт бўйича мослаш учун мўлжалланган бўлиб, бу турли кучайтиргичлар, узайтиргичлар, ўзгарткичлар ва мослаш схемалари, генераторлар ва хоказолар.
Махсус элементлар электр сигналларини физик холатини ўзгартириш учун мўлжалланган бўлиб, улар қаторига турли индикаторлар, махсус ўзгарткичлар, махсус мослаш схемалари киради.
Элементларни ўзаро боғлаш бўйича улар қуйидагича фарқланади.

  • потенциал боғланишли элементлар ( ўзаро бевосита, резистор, диод,
    транзистор орқали боғланган элементлар )

  • импульс боғланишли элементлар (конденсаторлар ёки трансформаторлар орқали боғланаган элементлар)

  • импульс потенциал (аралаш) боғланишли элементлар.

Интеграл схемаларда кўпроқ потенциал боғланиш мавжуд, чунки конденсатор ва трансформаторларни интеграл технологиясида ишлаб чиқиш мураккаб жараён.
Схемада электрокомпонентлар ўзаро боғланганлиги бўйича ИС қуйидагича структураларга бўлинади.

  • бевосита уланган транзистор схемалар ( БУТС-НСТЛ);

  • эмиттерлари боғланган транзистор схемалар (ЭСЛ);

  • резисторлар орқали боғланган транзистор схемалар (РТЛ);

  • диодлар орқали боғланган транзистор схемалар (ДТЛ);

  • транзистор-транзисторли схемалар (ТТЛ);

  • интеграл инжекцион схемалар (И*Л);

ИС интеграция даражаси иккита коэффициент орқали ифодаланади.
1) Функционал интеграция коэффициенти
КФ=Ig NФ NФ –кристалдаги мантиқий элементларнинг умумий сони
Бу коэффицентнинг қиймати бўйича ИС қуйидагича фарқланади.
Кф<1 -кичик интеграл схемалар КИС-МИС (масалан, триггерлар) Кф<2-ўрта интеграл схемаларУИС-СИС (регистрлар)
Кф<3 -катта интеграл схемалар КИС-БИС(оператив ХК)
Кф>3-ўта катта интеграл схемаларУКИС (микро ЭХМ)
2) Компонент интеграция коэффициенти
KK=lgNk Nk - кристаллдаги хамма компонентларнинг умумий сони
Кк<1, N^10 -1 интеграция даражасидаги ИС
Кк<2, 10Юқорида келтирилган туркумланишдан ташқари ИС бошқа кўрсаткичлар бўйича туркумланиши ќам мумкии.


Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling