Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " даги
Download 1.1 Mb. Pdf ko'rish
|
Блокчейн МК услубий кулланма
22 Тақсимланган маълумотлар реестри ва крипто-активлар ҳақида асосий тушунчалар Блокчейн (блоклар занжири) – тақсимланган маълумотлар тўплами бўлиб, унда маълумотлар сақлаш қурилмалари умумий сервирга уланмаган бўлади. Бу маълумотлар тўплами блоклар деб аталадиган тартибга солинган қайдлар доимий ўсиб борадиган рўйхати сақланади. Ҳар бир блок вақт белгисига ва бундан олдинги блокка ҳаволага эга бўлади. Шифрлашни қўллаш шуни кафолатлайдики, фойдаланувчилар нафақат уларсиз файлга ёзув киритиш имкони бўлмаган ёпиқ калитлар мавжудлиги маъносида «егалик» қиладиган блоклар занжирлари қисминигина ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари, шифрлаш барча фойдаланувчиларда блоклар тақсимланган занжирлари нусхаларини синхронлаштиришни таъминлайди. Баъзида блокчейн технологияси «қадриятлар интернети» деб аталади ва биз бу яхши метафора деб ҳисоблаймиз. Блокчейн (инглизча Blockchain – блок занжири) – маълум қоидалар асосида тузилган маълумотни ўз ичига олган блокларнинг доимий кетма- кет занжири[1]. Блоклар орасидаги алоқа нафақат рақамлаш билан балки, ҳар бир блокда ўзининг ва ўзидан олдинги блокнинг хэш қиймати билан таъминланади. Блокдаги маълумотни ўзгартириш учун кейинги барча блокларни таҳрирлаш керак бўлади. Кўпинча блок занжирларининг нусхалари бир-биридан мустақил равишда турли компютерларда сақланади. Бу эса ўз навбатида блокларга ўзгартириш киритишниқийинлаштиради. Блокчейн атамаси биринчи бўлиб, 2008 йил октябрда Биткойн тизимида тўлиқ такрорланган тақсимланган маълумотлар базасининг номи сифатида пайдо бўлди. Шунинг учун блокчейн технологиясини криптовалюталар билан боғлиқ операциялар сифатида тушунилади, аммо ушбу технологияни исталган ўзаро боғлиқ ахборот (маълумот)ни блокларига қўллаш мумкин[2]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling