Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " даги


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/33
Sana24.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1393690
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
Блокчейн МК услубий кулланма

сарфлаш муаммоси деб аталади. 
Биткоин блокчейнида тармоқ биткоин эгаси муайян биткоинни 
срафлаган биринчи транзактсияга белги қўяди ва бу Биткоиндан такрорий 
фойдаланишга тўсқинлик қилади, шу тариқа икки марта сарфлаш 
имкониятини бартараф қилади. Тармоқ қатнашчилари, биткоин тўлиқ 
функтсионал бошқарувчилари, майнерлар, энг янги транзактсиялар ҳақида 
маълумот тўплайди ва уларни ҳар ўн дақиқа маълумотлар блоки 
кўринишида сақлайдилар. Ҳар бир блок фақат ундан олдинги блок 
мавжудлигида амалий бўлади. Баённомаларга шунингдек, ҳар бир узел 
блокчейнни тўлалигича сақлаши учун диск маконини регенератсия қилиш 
усули киритилади. Ниҳоят, блокчейн оммавий: транзактсиялар қандай 
ўтиши ҳаммага кўриниб туради. Шундай қилиб, транзактсияни 
яширишнинг имкони йўқ, Биткоинни кузатиш оддий пулни кузатишдан 
осонроқ. 
Майнинг жараёнлари – транзатсиялар блокини йиғиш, ресурслар 
сарфлаш, масалани ҳал қилиш, муросага эришиш, ташқи регистр нусхасини 
қўллаб-қувватлаш – шу қадар муҳимки, айримлар Биткоин блокчейнини 
ҳудди интернет каби фойдали деб айтади ва уни оммавий қўллаб-
қувватлашга чақиради. 
Бу блокчейн иқтисодиёти учун нимани англатади. Одамлар 
шахсини тасдиқлаш ва уларнинг доғ тушмаган номига кафиллик беришни 
йирик компаниялар ва давлат муассасаларига ишониб топшириш ўрнига бу 
функтсияларни тармоққа ишонамиз. Бутун тарих давомида биринчи марта 
транзатсияларга ва иккинчи томон ҳаракатларидан қатъий назар, ёзилган 
ахборотларнинг катта қисмига ишончни таъминлайдиган платформа 
очиқдир. 
Тизим ҳокимлик қилишни ягона назорат маркази бўлмаган бир 
рангдаги тармоқ бўйича тақсимлайди. Биронта томон тизимни бузишга 
қодир эмас. Агар биронта ҳукумат органи битта қатнашчи ёки қатнашчилар 
гуруҳини узиб қўйиш ёки алоҳида ажратишга эриша оладиган бўлса, тизим 
ишлашда давом этади. Агар тармоқнинг катта қисми унинг устидан 
назоратни қўлга киритадиган бўлса, нима рўй бераётганини ҳамма кўриб 
туради. 

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling