Олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўқув-услуб идораси


Download 1.21 Mb.
bet34/39
Sana06.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1433016
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Ум. рец

Rp.: Granulorum Natrii paraaminosalicylatis 100,0
D.S. 1 чой қошиқдан овқатдан кейин ичилсин.
ХАПДОРИ (ПИЛЮЛА)
Хапдори (бош келишик бирлик сонда - Pilula, қаратқич келишик бирлик сонда - Pilulae).
Хапдорилар дозаланган шарсимон шаклдаги ичиш учун мўлжалланган қаттиқ дори шакли бўлиб, уларнинг вазни 0,1 дан 0,5 гача булади. Агар ҳапдори вазни 0,5 дан катта бўлса болюс деб аталади, 0,1 дан кам бўлса — гранулалар деб аталади. Хапдорилар тайёрлаш учун ҳапдори асоси, кўпинча органик сочмалар ва қуюқ экстрактлар ишлатилади: Extractum et pulvis radicis Glycyrrhizae, Extractum et pulvis radicis Gentianae, Extractum et pulvis radicis Taraxaci. Ушбу шакл берувчи моддалар Massae pilularum деб юритилади. Хозирда ҳапдорилар таблетка, драже, капсулалар бўлганлигидан кам қўлланилади. Хапдорилар дорихонада ex tempore тайёрланади. Ёрдамчи восита сифатида ҳапдорилар тайёрлашда крахмал (Amylum), оқ тупроқ (Bolus Alba), цинк оксиди (Zinci oxydum), глицерин (Glycerinum) қўлланилади.
Рецептда 25 — 30 ҳапдори ёзилади, чунки ҳапдори тайёрлайдиган ускуна шу миқдорга мўлжаллланган, шунинг учун ҳам ҳапдорилардаги дори моддасининг миқдори тайёрланадиган ҳапдорилар сонига қараб белгиланади (25 — 30; 50 — 60).
Мисол. Таркибида 0,001 стрихнин нитрати сақлаган 30 та ҳапдори ёзилсин. 1 ҳапдоридан ичилсин.
Хисоб: 0,001 х 30 = 0,03
Rp.: Strychnini nitratis 0,03
Massae pilularum q.s. (қанча керак бўлса)
ut f. pilulae N.30
D.S. 1 та ҳапдоридан ичилсин.
Хозирги вақтда қаттиқ дори шаклида таблеткалар, дражелар, капсулалар, сочмалар, гранулалар ва ҳапдорилардан ташқари янги қаттиқ дори шакллари қўлланилмоқда, жумладан карамеллар ва трошлар.
КАРАМЕЛЛАР (Caramel)
қаттиқ дори шакли бўлиб, дори моддасининг шакар билан аралаштириш йўли орқали олинади. Уларни тайёрлашда ранги ва органолептик хоссаларига аҳамият бериш керак. Карамеллар ғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қавати касалликларида маҳаллий ишлатилади ва то сўрилиб кетгунча ғизда сақланади.
Масалан, замбуруғларга ва бактерияларга қарши таъсирга эга бўлган декамин препарати шундай карамеллар шаклида қўлланилади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling