Олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўқув-услуб идораси
ИНЪЕКЦИЯЛАР УЧУН қўЛЛАНИЛАДИГАН ЭРИТМАЛАР
Download 1.21 Mb.
|
Ум. рец
- Bu sahifa navigatsiya:
- Rp .: Atropini sulfatis 0,005 (0,001 х 5)
ИНЪЕКЦИЯЛАР УЧУН қўЛЛАНИЛАДИГАН ЭРИТМАЛАР
Инъекция учун ишлатиладиган дори моддалари тери остига, мушаклар орасига, вена, артерия, юрак, бўғин ичига, субарахноидал ва бошқа йўллар билан юборилади. Инъекция учун кўпинча сувли ва ёғли эритмалар, суспензиялар, эмульсиялар ишлатилади. Эритувчи сифатида қуйидагилар олинади: Инъекция учун сув — Aqua pro injectionibus Шафтоли мойи — Oleum Persicorum Бодом мойи — Oleum Amygdalarum Изотоник эритма — Solutio Natrii chloridi isotonica 0,9% Инъекция учун қўлланиладиган эритмалар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак: стерилланган бўлиши; апироген бўлиши (қўлланганда тана ҳароратини оширмаслиги); анафилактик реакция бермаслиги; баъзи холларда изотоник бўлиши лозим. Тери остига киритиладиган эритма миқдори 1-2 мл, мушак ичига киритиладиган 1 мл дан то 10 мл гача, вена ичига киритиладиган 1 мл дан то 500 мл гача бўлиши мумкин. Дориларни инъекция қилиб киритишнинг қуйидаги устунлиги мавжуд: таъсир тез бошланади (айникса венага ёки артерияга киритилганда), дорилар жигар орқали ўтмайди, шу сабабли дори парчаланмасдан аъзога етиб боради, дорини киритилиши керак бўлган миқдори аниқ амалга оширилади. Дориларнинг эритмаси турғун бўлмаса, уларнинг стерил сочмалари (порошок) киритилишидан олдин эритувчида эритилиб дархол (ex tempore) инъекция қилинади. Кўпгина инъекция учун дори воситалари флаконларда чиқарилади, чунки улар кўп жихатдан қулайдир: асептик шароитда айнан киритишдан олдин (ex tempore) дорилар эритмасини хосил қилиш; флакон ичидаги эритмани бир неча марта стериллиги сақланган холда қўллаш мумкинлиги. Рецептда дори флаконларда берилиши кўрсатилмайди. Рецептларда инъекция учун эритмалар 2 хил кўринишда ёзилади: Тақсимланган (ёки ампулаларда); Тақсимланмаган (ёки флаконларда). Хар иккала ҳолатда ҳам кенгайтирилган, қисқартирилган ва фоизли шаклларда рецепт ёзилади. Мисол. Атропин сулфати (td - 0,001) тақсимланган ва тақсимланмаган шаклларда 1 мл дан тери остига юбориш учун рецепт ёзиб бериш буюрилсин. Хисоб. Хар бир инъекция учун 1 мл дан 5 та инъекцияга ёзиб берилади. 1 марталик атропиннинг дозаси 0,001. Тақсимланмаган кўринишда (флаконларда): 1-усул: Rp.: Atropini sulfatis 0,005 (0,001 х 5) Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling