Sterilis!
D.S. Венага юбориш учун.
Мойли эритмаларни қисқартирилган ва % кўринишда ёзиш қулайдир.
Мисол: Камфора (td = 0,1) ёғли эритмасини 1 мл дан тери остига юбориш учун 10 та инъекцияга рецепт ёзиб берилсин.
1-усул: Rp.: Solutionis Camphorae oleosae ex 0,2-1 ml
D.t.d.N.10 in ampullis
S. 1 мл дан тери остига юбориш учун.
#
2-усул: Rp.: Solutionis Camphorae oleosae 20%-1 ml
D.t.d.N.10 in ampullis
S. 1 мл дан тери остига юбориш учун.
Ампула ва флаконларда порошоксимон дори моддалари ёзиб берилганда уларни эритиш ҳакидаги кўрсатма сигнатурада берилади. Бундай ҳолларда бир вактнинг ўзида эритувчига ҳам рецепт ёзиб берилади.
Мисоллар: 1. Ичида 1,0 дан гексенал бўлган 6 та ампула ёзиб берилсин. Ишлатилишидан аввал ампуланинг ичидаги дори 10 мл (инъекция учун) сувда эритиш буюрилсин.
Rp.: Hexenali 1,0
D.t.d.N.6 in ampullis
S. Ампуланинг ичидаги дори 10 мл инъекция учун
сувда эритилиб, секинлик билан, то наркоз
бошлангунча кўктомирга юборилсин.
#
Rp.: Aquae pro injectionibus 10 ml
D.t.d.N.6 in ampullis
S. Гексенал эритмасини тайёрлаш учун.
2.Ичида 500000 ТБ дан бензилпенициллиннинг натрийли тузи бўлган 10 та флаконга рецепт ёзилсин ва кунига 4 маҳал ҳар бир флакон ичидаги сочма стерил новокаин эритмасида эритилиб, мушаклар орасига юборилсин.
Rp.: Benzylpenicillini-natrii 500 000 ТБ
D.t.d.N.10
S. Флакон ичидаги дори 5 мл 0,25%ли новокаин
эритмасида эритилиб 500 000 ТБ дан 4 маҳал
мушак орасига юборилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |