Rp.: Linimenti Synthomycini 5%-25,0
D.S. Яраларга суртиш учун.
ШАМЧАЛАР
Шамча (бош келишик бирлик сонда - Suppositorium, тушум келишиги бирлик сонда - Suppositorium). Дозаларга бўлинган доривор моддалар бўлиб, уй ҳароратида қаттиқ, тана ҳароратида эса эриб кетади. Шамчалар тўғри ичак (suppositoria rectalia), қинга (suppositoria vaginalia) бўшлиғига қуйиш учун ишлатилади. Бундан ташқари таеқчалар (bacilli) ҳам бўлади. Шамчаларни тайёрлашда асос сифатида таъсирлантирувчи таъсирга эга бўлмаган ва тана ҳароратида эрийдиган ва шиллик қават орқали ёмон сўриладиган, шунингдек дори моддалари билан кимёвий реакцияга киришмайдиган асослар танлаш зарурдир. Бундай талабга какао мойи (Oleum Cacao) ва япон коричник мойи (Oleum Cinnamoni pedunculari) жавоб беради.
Шамчалар шаклида дорилар маҳаллий ва умумий таъсир учун қўлланилади. Тўғри ичак шамчалари резорбтив таъсир қилиш хусусиятига эгадир (умумий таъсир). Шунинг учун ҳам заҳарли ва кучли таъсир қилувчи моддаларни шамча ҳолида ишлатганда уларнинг миқдори терапевтик дозадан ошмаслик керак.
Тўғри ичак шамчалари конус ёки цилиндр шаклида бўлиб ғирлиги 1,1 дан 4,0 гача бўлади. қин шамчалари эса думалоқ (globuli) ёки тухумсимон (ovula) ва ясси (pessaria) ҳолатда бўлиб ғирлиги 1,5 дан 6,0 гача бўлади.
Рецептларда шамчалар қисқартирилган (официнал бўлганлари) шаклда ёзилса, суппозиторий сўзидан бошланиб, кейин эса cum қўшимчаси билан ёзилиб, дорининг номи, дозаси кўрсатилади. Рецепт D.t.d.N... in charta cerata деб сигнатурани ёритиш билан тугалланади.
Мисол. Таркибида 0,2 ихтиол сақлаган 10 та официнал тўғри ичак шамчасига рецепт ёзилсин ва 1та шамчадан эрталаб ва кечкурун тўғри ичакка қуйиш буюрилсин.
Rp.: Suppositorium cum Ichthyolo 0,2
D.t.d.N.10 in charta cerata
S. 1 шамчадан эрталаб ва кечқурун тўғри ичакка
Do'stlaringiz bilan baham: |