Rp.: Dimedroli 0,03
D.t.d.N.10 in tabulettis
S. 1 таблеткадан ичилсин.
Доринома таблетка (Tabulettam) сўзи билан бошланиб, дори
моддасининг номи кўрсатилади ва 1 марталик дозаси кейин D.t.d.N., яъни таблеткаларнинг сони кўрсатилади, сўнгра сигнатура S. ёзилади.
Мисол. Rp.: Tabulettam Dimedroli 0,03
D.t.d.N.10
S. 1 таблеткадан ичилсин.
Агарда таблеткалар таркибида 2 ёки ундан ортиқ модда бўлса рецептда ҳам шу ҳолат сақланиб қолади.
Мисол. Таркибида 0,25 амидопирин, 0,03 кофеин ва 0,02 фенобарбитал сақлаган 6та таблеткага рецепт ёзинг. 1 таблеткадан ичиш тавсия этилсин.
1чи кўриниши: Rp.: Tabulettam Amidopyrini 0,25
Coffeini 0,03
Phenobarbitali 0,02
D.t.d.N.6 in tabulettis
S. 1 таблеткадан ичилсин.
#
2чи кўриниши: Rp.: Amidopyrini 0,25
et Coffeini 0,03
cum Phenobarbitalo 0.02
D.t.d.N.6
S. 1 таблеткадан ичилсин.
Таркиби бир неча моддадан иборат бўладиган махсус савдо ном билан аталадиган таблеткалар ҳам мавжуд, масалан, “Аэрон” таблеткаси, “ “Верадон” таблеткаси ва бошқалар.
Бундай таблеткаларни дориномада ёзишда Rp.: дан кейин Tabulettas сўзи билан бошланиб, кейин таблеткани номи ёзилади. (қўштирнок ичида бош келишикда) сўнг миқдори кўрсатилади ва D.S. ёзилади.
Мисол. “““Никоверин” таблеткасидан 20та ёзиб беринг. 1 таблеткадан ичиш буюрилсин.
Rp.: Tabulettas “Nicoverinum” N.20
D.S. 1 таблеткадан ичилсин.
Таблеткалар таркибида активлиги биологик йўл билан аниқланадиган дори моддалари бўлса, бу ҳолда ғирлик миқдори кўрсатилмай таъсир бирликлари кўрсатилади.
Мисол. 100000 ТБ булган феноксиметилпенициллиндан 20та таблеткага рецепт ёзиб беринг. 1 таблеткадан ичиш буюрилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |