Олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўқув-услуб идораси


Download 1.21 Mb.
bet35/39
Sana06.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1433016
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Ум. рец

КУЛЧА ДОРИ ёки ТРОШЕ
Троше (бош келишик бирлик сонда - Trochiscius, қаратқич келишик бирлик сонда - Trochisci) ясси шаклда зич хусусиятга эга бўлган қаттиқ дори шакли. Улар қанд ва шилимшиқ билан дори моддасини аралаштириш йўли билан олинади. Улар ғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларида ишлатилади. Гоҳида овқат ҳазм қилиш йўллари касалликларида ҳам ичишга тавсия этилади.
ЯНГИ ДОРИ МОДДАЛАРИ
Кўз плёнкалари ва аэрозоллари. Кўз плёнкалари бош келишик кўплик сонда - Membranulae ophthalmicae, s. Lamellae, ўрин пайт келишиги кўплик сонда - Membranulas ophthalmicas, s. Lamellas.
Кўз плёнкалари кўз суюқлиги (ёшида) эрийдиган ва таркибида маълум дори миқдори бўлган, ўлчами 9 х 4,5 ва 0,35 мм га тенг стерил полиморф плёнкалар ҳисобланади. Кўз томчиларига нисбатан афзаллиги қуйидагича: дори узоқроқ сақланади, стериллиги сақланади ва мустаҳкамдир.
Мисол, таркибида пилокарпин гидрохлориди бўлган 30 та кўз плёнкаси ёзилсин. 1 плёнкадан пастки қовоқ остига суткасига 1 маҳал қуйиш буюрилсин.
Rp.: Membranulas ophthalmicas cum
Pilocarpini hydrochlorido N.30
D.S. Пастки қовоқ остига 1 плёнкадан ҳар куни
қуйилсин.
Такрорлаш учун саволлар:

  1. қандай дори шакли сочмалар деб аталади?

  2. Майдаланиш даражасига кўра сочмалар неча хил бўлади?

  3. қандай моддаларни сочмалар шаклида бериш мумкин эмас?

  4. Ичишга мўлжалланган сочмаларни оптимал вазни қанча?

  5. Сочмалар рецептларда қандай ёзилади?

  6. қандай холатларда сочмалар мумланган ёки парафинланган қғозга ўраб берилади?

  7. қандай дори шакли капсулалар деб аталади?

  8. Дориларни қандай мақсадда капсулаларга жойлаштирилади?

  9. Неча хил капсулалар мавжуд?

  10. Капсулаларни шакли қандай бўлади?

  11. Желатин капсулаларни нечта хили мавжуд?

  12. Желатин капсулаларни фақат ичакда парчаланишини таъминлаш учун уларга қандай ишлов берилади?

  13. Рецептларда дорилар капсула шаклида қандай ёзилади?

  14. қандай дори шакли таблеткалар деб аталади?

15.Таблеткалар тайёрлаш учун қандай моддалар шакл берувчи сифатида қўлланилади?
16.Таблеткаларни сочмалардан қандай устунлиги мавжуд?
17.Таблеткаларга неча хил кўринишда рецепт ёзилади?
18.қандай дори шакли драже деб аталади?
19.Дражелар қандай талабларга жавоб беришлари лозим?
20.қандай дори шакли гранула деб аталади?
21.қандай дорилар гранулада чиқарилади?
22.қандай дори шакли ҳапдори деб аталади?
23.Хапдорилар тайёрлаш учун асос сифатида қандай моддалар
қўлланилади?
24.Хапдорилар қаерда тайёрланади?
25.қандай дори шакли карамеллар деб аталади?
26.қандай дори шакли троше деб аталади?

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling