Natrii hydrocarbonatis 10,0
M.f. pulvis
D.S. 1/3 чой қошиғидан кунига 3 маҳал ичилсин.
Дозаларга тақсимланган сочмалар бир марталик дозаси кғозчаларга ўралган ҳолда 10, 20, 30 марта қабул қилишга етадиган қилиб қғоз халтачаларга солиб берилади. Рецептда Rp.: дан кейин дори модданинг номи, миқдори D.t.d.N. дан кейин сочмалар сони ва S. дан кейин қандай ичиш кераклиги ёзилади. Дозаларга тақсимланган сочмаларнинг ғирлиги 0,1 дан 1,0 гача (ўртача 0,3 - 0,6) бўлади. Дори модданинг дозаси 0,1 дан кам бўлса, унинг ғирлигини 0,3 - 0,6 га етказиш учун ёрдамчи индиферент моддалар оддий шакар — Saccharus, чой содаси - Natrii hydrocarbonas ва бошқалар қўшилади.
Мисоллар: 1. Оддий сочмаларга:
Ацетилсалицилат кислотасининг (td = 0,5) 10 та сочмасига рецепт
ёзилсин. 1 та сочмадан бош ғриганда ичиш учун буюрилсин.
Rp.: Acidi acetylsalicylici 0,5
D.t.d.N.10
S. 1 та сочмадан бош ғриганда ичилсин.
2.Мураккаб сочмалар:
Аналгин (td = 0,5) ва амидопирин (td = 0,25) дан иборат 10 та
сочмага рецепт ёзилсин. 1 сочмадан кунига 2 маҳал ичиш
буюрилсин.
Rp.: Analgini 0,5
Amidopyrini 0,25
M.f. pulvis
D.t.d.N.10
S. 1 та сочмадан кунига 2 маҳал ичилсин.
Дозаси 0,1 дан кам сочмалар:
Кодеин фосфатнинг (td - 0,025) 20 та сочмасига, 1 та сочмадан қабул қилиш учун рецепт ёзилсин.
Rp.: Codeini phosphatis 0,025
Natrii hydrocarbonatis 0,3
M.f. pulvis
D.t.d.N.20
S. 1 та сочмадан ичиш учун.
Таркибида учувчан ёки ҳидли моддалар бўлса, ёки улар гигроскопик бўлса сочмалар мумланган (charta cerata) ёки парафинланган (charta paraffinata) қғозга ўралган холда берилади. Бу хақда рецептда керакли кўрсатма ёзилади.
Мисол. Rp.: Сamphorae tritae 0,3
Do'stlaringiz bilan baham: |