Олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўқув-услуб идораси


D.t.d.N.12 in charta cerata


Download 1.21 Mb.
bet30/39
Sana06.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1433016
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
Ум. рец

D.t.d.N.12 in charta cerata
S. 1 та сочмадан ичилсин.
КАПСУЛАЛАР
Капсула (бош келишик бирлик сонда - Capsula, жўналиш келишиги
кўплик сонда - Capsulis).
Капсулалар ичига дозаланган сочма, гранула, хамирсимон, суюқ, ичиш учун мўлжалланган, дори воситаларини жойлаштириш учун қобиқ бўлиб, кейинги вақтда кенг қўлланилмоқда. Капсулаларга дориларни жойлаштиришдан мақсад, уларни ҳидини, таъмини ёки уларнинг шиллиқ қаватларга тасирлантирувчи хоссасини бартараф этишдир. Шу билан бир қаторда капсула ичидаги дорилар ташқи таъсиротлардан (ёруғлик, хаво, меъда ширасини кислотали мухити ва бошқалар) химояланади. Капсулалар асосан заводларда крахмал, бўғдой уни ва желатинадан тайёрланади. Капсулалар яхши ташқи кўринишга эга бўлиб, уларга ҳар хил шакл ва ёқимли ранг бериш мумкин. Уларни ютиш осон. Кейинги вақтларда микрокапсулалар биополимерлардан тайёрланмоқда (5 — 500 мк). Крахмалдан тайёрланган (Capsulae amylaceae s. оblatae) капсулалар ок рангли, ҳидсиз, таъмсиз бўлиб цилиндрик шаклга эга. қопқоқчаси бир оз каттароқ бўлади. Унга 0,25 дан 1,0 гача сочма жойлаштириш мумкин. Сувга текганда у тез юмшайди, лекин парчаланмайди. Желатиндан капсулалар (Capsulae gelatinosae) тайёрлаш учун ҳайвон елимини энг яхши навлари ишлатилади. Улар чўзинчоқ, тухумсимон ёки юмолоқ шаклда бўлиб ҳар хил ўлчамга эга бўлишлари, ичига 0,1 дан 1,5 гача дори воситасини жойлаш мумкин. Желатин капсулалари 3 хил бўлади: а) юмшоқ ёки эластик — Capsulae gelatinosae molles s. elasticae; б) қаттиқ - Capsulae gelatinosae durae; в) қопқоқлик - Capsulae gelatinosae operculatae. Желатин капсулаларни фақат ичакда парчаланишини таъминлаш учун уларни формалдегид буғи ёки этил спирти билан ишлов берилади. Улар глютоид капсулалар (Capsulae glutoidales) деб аталади.
Капсулаларда бериладиган дори моддаларига рецепт ёзишда Rp.: дан кейин дори модданинг номи ва миқдори, D.t.d.N. дан кейин in capsulis gelatinosis ёки amylaceis ёзилади ва S. да кўлланилиши ёзилади.
Мисол. Таркибида 0,1 дан бромкамфора ва 0,05 дан хинидин сулфат бўлган 20 та сочма қопқоқчали желатин капсулаларда ёзиб берилсин. 1 та капсуладан ичиш белгилансин.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling