Oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti


-Mavzu:БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВ ПРЕДМЕТЛАРНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШ ЙЎЛЛАРИ


Download 1.17 Mb.
bet23/66
Sana09.01.2022
Hajmi1.17 Mb.
#264738
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
integrasiya2020 ad03ba8ea4bf8544e616340ae4553036

3-Mavzu:БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВ ПРЕДМЕТЛАРНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШ ЙЎЛЛАРИ
1. Бошланғич синфларда интеграциялаштирилган дарсларни режалаштириш.
1.

Ҳар қандай жамиятда педагогик тизимнинг мақсади жамиятнинг шахсни шакллантиришга қўйган талаблари асосида белгиланади ва жамият талаблари асосида тизим ҳам ўзгариши мумкин. Жуда кўп тадқиқотларга асосланган ҳолда В.Р.Беспалко педагогик тизимнинг ўзаро боғлиқ 6 та элементини кўрсатади.

Булар: ўқувчи; таълим тарбиянинг мақсади; мазмуни; дидактик жараёни; ўқитувчи ёки техник воситалар; таълим тарбиянинг ташкилий шакллари.

Ҳозирги замон дарсининг энг муҳим хусусиятлари янги ўқув материалини ва уни амалда қўллашни ўзлаштириш билан бирга, илгари ўрганилган нарсаларни ўзлаштириш, синтез қилиш, такрорлаш ва мустаҳкамлаш, назорат қилиш каби элементларнинг ўзаро боғланишидир.

Бизнингча педагогик фаолиятни таҳлил қилишда унинг барча таркибий қисмларини ажратиб кўрсатиш, уларнинг узвий боғлиқлигини чуқур тушуниш, ўқитувчи қўйган масалалар, уни ечиш йўллари ва кўзланган мақсадлар қанчалик уйғунлашиб кетишини ҳис этиш лозим.

Дарс ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро мулоқоти, ҳам муносабати доирасида амалга ошади. Дарслар асосан 3 та компонентдан иборат бўлади:

1. Таянч билимларни актуаллаштириш, яъни аввалги ўтилганларни хотирада тиклаш.

2. Янги тушунчаларни ўрганиш усулларини аниқлаш.

3. Олинган билимларни амалиётда қўллаш, кўникма ва малакаларни шакллантириш.

Анъанавий дарсларни кўз олдимизга келтирсак, ўқитувчи мавзуни чиройли тушунтиради, савол жавоб мавзу доирасида қизиқарли уюштирилади. Кейинги дарсда ўқувчилар ўқитувчи каби гапиришга ҳаракат қилади, китобдан мавзуни қайта қайта ўқийди, айтиб беради. Берилган саволлар ҳам асосан шу ўтилган мавзу доирасида бўлади. Орадан бир оз вақт ўтиб мавзу сўралганда ўқувчи айтишга қийналиб қолади. Юзаки ёдлашнинг натижаси шундай мавҳум ҳолатларга олиб келади.

Бугунги дарслар ўқувчини мустақил фикрлашга, баҳс мунозарага, ўзини-ўзи таҳлил эта олишга, эгаллаган билимларини амалиётга қўллай олишга, бола тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилиши керак.


Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling