Oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti


Фанлар орасидаги ўзаро боғлиқлик асосида интеграциялашган дарсларни ташкил этиш йўллари


Download 1.17 Mb.
bet24/66
Sana09.01.2022
Hajmi1.17 Mb.
#264738
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
integrasiya2020 ad03ba8ea4bf8544e616340ae4553036

2. Фанлар орасидаги ўзаро боғлиқлик асосида интеграциялашган дарсларни ташкил этиш йўллари

Фанлар бир-бири билан ўзаро боғлиқдир. Масалан, биз бу жараённи 1-4 синфларнинг ўқув режаси орқали таҳлил қиламиз.

Масалан,

1. Она тили

2. Ўқиш

Бу икки фан орасидаги интеграция жараёни шундан иборатки, иккала фаннинг мақсади ўқувчиларда ёзма ва оғзаки нутқ малакаларига эга бўлишга қаратилган.

Кейинги мисолни инсон ва жамият соҳасида кўриб чиқсак бўлади. Инсон ва жамият соҳаси бешга бўлинади:

1. Одобнома;

2. Мусиқа маданияти;

З. Тасвирий санъат;

4. Меҳнат;

5. Жисмоний тарбия.

Бу фанлар бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва бу фанларнинг мақсади ахлоқий, эстетик тарбия беришдир.

Нутқ ўстириш – ҳарфларни тўғри талаффуз этиш ва ёзиш, сўзларни тўғри ўқиш ва ёзиш; гап оҳангига риоя қилган ҳолда равон образли ўқиш; гапдаги тиниш белгиларини талаффузда акс этиши ва ёзилиши; фикр баён қилиш учун зарур бўлган айрим грамматик воситаларни ўз ўрнида қўллай олиш, халқ оғзаки ижоди ҳамда болалар адабиёти намуналаридан олинган парчаларни ўқиб тушуна олиш каби талабларни ўз ичига олади. Деярли ҳар бир дарснинг мақсади нутқ ўстиришга қаратилгандир.

Асосан она тили ва ўқиш, синфдан ташқари ўқиш дарсларида ўқувчилар нутқ ўстириш билим, кўникма ва малакаларига эга бўлсалар, рус тили, математика, табиат, одобнома, мусиқа маданияти, тасвирий санъат, меҳнат, жисмоний тарбия дарсларида уни мустаҳкамлаб, тўлдириб борадилар.

Масалан: 4-синф она тили дарслигини олайлик. Унда нутқ ўстиришга оид машқлар берилган.



Бунда сўзларни ўқинг, талаффузга эътибор беринг ва сўзларни кўчириб ёзилишини билиб олинг деган шарт берилган.


Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling