Олмалиқ кмк аж ишлаб чиқаришни


Download 215.46 Kb.
bet1/5
Sana17.11.2023
Hajmi215.46 Kb.
#1783050
  1   2   3   4   5
Bog'liq
(тегма тайёр) 2018-11-20 СХМ ТХК эл.мех ММЙ


Олмалиқ КМК” АЖ

Ишлаб чиқаришни
Автоматлаштириш бошқармаси

Ахборот технологиялар
хизмати





"ТАСДИҚЛАЙМАН"
Олмалиқ КМК” АЖ
ИЧАБ бош мухандиси


_____________ Гареев Н.Р.
"____" _______________ 2021й.



Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси
Ахборот технологиялар ҳизмати

Инфраструктурани ривожлантириш бўлими
Компьютер техникаларини тамирлаш сектори
саноқ-ҳисоблаш машиналарига техник ҳизмат
кўрсатиш ва тамирлаш электромеханиги
МЕХНАТ МУҲОФАЗАСИ

йўриқномаси.



Ҳужжат “Олмалиқ КМК” АЖ мулки ҳисобланади ва махфийдир. Ушбу ҳужжатнинг мазмуни тўлиқ ёки қисман такрорланиши ёки ташкилот ходимлари бўлмаган учинчи шахсларга етказилиши мумкин емас. Ҳар қандай ўзгартиришлар мазкур ҳужжатнинг асл нусхаси ва фақат назорат қилинадиган нусхаларига киритилади.








"КЕЛИШИЛГАН"
Касаба Уюшмаси Қўмитаси
қарори асосида
"____" _________ 2021 г.
_________________






















Ҳужжат коди

ММЙ 00193950.05.1-001:2021й.







Ўрнига

ММЙ 00193950.05.1-001:2018й.







Нашриёт рақами

1



















Амалда санадан

01.03.2021й.

гача

01.03.2026й.













Қайта кўриб чиқилди












ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ ҚАЙТ ҚИЛИШ ВАРОҒИ.



Ўзгариш-лар

Вароқ (саҳифалар) рақамлари

Ҳужжат-даги жами
вароқ
(саҳифа)



Ҳужжат рақами

Амалдаги ҳужжатнинг кирувчи рақами

Имзо



Сана



Ўзгарти-ришлар

Ўрнига қўйилган

Янги

Ёпиқ

1

2

3

4

5

6

7

1

2

3

































  1. УМУМИЙ ҲАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ




    1. Ушбу йўриқнома ““Олмалиқ КМК” АЖ меҳнат мухофазаси бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш низоми” Н 00193950-16-005:2015га, ““Олмалиқ КМК” АЖ мехнат мухофазаси бўйича билимларни текшириш ва ўргатиш низоми” Н 0338-16-006-2015га, ““Олмалиқ КМК” АЖ Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси ички меҳнат қоидалари Қ 00193950-05-01:20017 тавфсифига кўра, Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси (ИЧАБ) ахборот технологиялар хизмати (АТ хизмати) инфратизимни ривожлантириш бўлими (ИРБ) компьютер техникаларини тамирлаш (КТТ) сектори тафсивига кўра ишлаб чиқилган ва саноқ- хисоблаш машиналарига техник ҳизмат кўрсатиш ва тамирлаш (СҲМТҲК ва Т) электромеханиги ишларини бажариш бўйича мехнат мухофазаси талабларини ўз ичига олади.

    2. СҲМТҲК ва Т электромеханиги сифатида 18 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва комиссия аъзолари тамонида ишга яроқли деб топилган шахслар ишга қуйилади.

    3. Янги ишга қабул қилинган, ёки бошқа цехдан ўтган СҲМТҲК ва Т электромеханигига, кириш йўриқномаси, бирламчи иш жойидаги йўриқнома ва ҳар кварталда даврий йўриқнома ўтказилади.

    4. Барча ишлаётганларга, янги ишга қабул қилингаларга ва бир ишдан иккинчи ишга ёки бошқа цехга ўтганларга, иш тажрибаси ва малакасидан қатъий назар, ишни ҳавфсиз олиб бориш хақида йўриқнома ва қўлланмалар ўтказилади.

    5. АТ хизмати кўрсатмаларига мувофиқ, СҲМТҲК ва Т электромеханиги, иш бошлашдан олдин 10 кун ичида тажрибали ишчилар қўл остида ишни ҳавфсиз олиб бориш йўлларини ўрганишга мажбур.

    6. Ўқиш муддати тугаганидан сўнг, СҲМТҲК ва Т электромеханиги қуйидаги имтихонларни топшириши керак:

  • Истемолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланиш техникси қоидалар ва истемолчиларнинг электр қурилмаларни ишлатишдаги ҳавфсизлик техникаси қоидалари (ФТҚ ва ҲТҚ);

  • Мехнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги йўриқномалари;

  • Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш йўриқномалари;

  • Ёнғин ҳавфсизлиги йўриқномалари;

  • ИЧАБнинг ички мехнат қоидалари.

    1. СҲМТҲК ва Т электромеханиги билимлари қониқарли баҳоланганидан сўнг, мустақил ҳолда ишга қўйилади.

    2. Агар СҲМТҲК ва Т электромеханиги текшириш давомида қониқарсиз билимларни кўрсатган бўлса, у ҳолда асосий касби бўйича мустақил ишлашга рухсат этилмайди ва икки ҳафтадан бир ойгача бўлган муддатга такрорий текширувдан ўтказилади. Бўлим, хизмат раҳбарининг буйруғи ёки фармоиши билан бундай ишчилар имтиҳонни такроран топширишга тайёргарлик кўриш муддатига тайинланади.

    3. Истемолчиларнинг электр қурилмаларидан ФТҚ ва ҲТҚ, мехнат мухофазаси ва хавфсизлик техника билимлари даврий текшириш (жадвал бўйича) 1 йилда бир маротаба ўтказилади.

    4. СҲМТҲК ва Т электромеханиги маъмурий жиҳатдан компьютер техникаларини таъмирлаш секторининг бошлиғи ва устасига бўйсинади.

    5. СҲМТҲК ва Т электромеханиги ишлари таркибига қуйидагилар киради:

  • Режалаштирилган профилактика ишларига (РПИ) мувофиқ компьютер қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва тамирлаш.

  • Ижро аппарати бўлимларидан ариза бўйича келган хисоблаш машиналарини ва қурилмаларни тамирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш;

  • Операцион тизим (ОТ) ни шахсий компьютерга (ШК) ўрнатиш ва созлаш;

  • Аризларга асосан фойдаланувларчи учун зарурий дастурларини ўрнатиш ва созлаш;

  • Ижро аппарати бўлимлари ва корхонанинг бошқа бўлинмалридан келаётган аризалар бўйича босма тасмаларни алмаштириш, нусха кўчирувчи қурилмалар ва принтерлар картриджларини махсус кукунлар (тонер) билан тўлдириш;

  • Ижро аппаратининг бўлим ва корхонанинг бошқа бўлинмаларида маҳаллий-ҳисоблаш тармоқларни (МҲТ) улаш ва ўрнатиш;

  • Тармоқ дастурий иловаларини созлаш.

    1. СҲМТҲК ва Т электромеханиги қуидагиларга мажбур:

  • ИЧАБ ички меҳнат қонун қоидаларига риоя қилиш;

  • Меҳнат муҳофазаси, санитария ва шахсий гигиена талабларига риоя қилиш;

  • Иш фаолиятининг давомийлиги, тури ва тоифасига қараб иш ва дам олиш режимига риоя қилишга;

  • Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишга;

  • Фақат ўзининг ишчи йўриқномаси ва олинган топшириқ билан белгиланган ишларни бажаришга;

  • Ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг иш жойига киришига йўл қўймасликга;

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларига, АТ хизмати бошлиғи кўрсатмаларига, мехнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси масул ишчиларга, ёнғин хавфсизлиги йўриқномаларига мувофиқ иш юритишга;

  • Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, мехнат мухофазаси билимларини ўзлаштириш, мехнат мухофазаси билимларини текшириб туришга;

  • Вақти-вақти билан жамоъавий шартнома асосида тиббий кўрикдан ўтиб туришга;

  • Тезкор ўт ўчириш воситаларидан фойдалана олишга;

  • СҲМТҲК ва Т электромеханиги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга жавобгар;

  • Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини билишга;

  • Иш жойидаги хар қандай носозликлар, ишга ва хаётга тахдид солувчи ноқулай холатлар юзага келганида ёки ишчиларнинг холати оғирлашганида дархол сектор бошлиғи ёки устасига мурожат қилишга.

    1. Компьютер ва офис жиҳозларига хизмат кўрсатиш жараёнида қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари келиб чиқиши мумкин:

  1. жисмоний:

  1. кимёвий:

  • иш жойида бўёқ чанглари (тонер) билан ҳавонинг ифлосланиши;

  • принтер ва нусха кўчириш аппаратларидан иш жараёнида чиқадиган зарарли кимёвий моддалар.

  1. психофизиогеологик:

  • кўриш ва диққатнинг зўриқиши;

  • шовқин даражасининг ошиши;

  • интеллектуал ва эмоционал стресс;

  • узоқ муддатли статик зўриқишлар ва ишнинг бирхиллиги.

    1. Корхона, бўлинма ва цехлар ҳудудида бўлган вақтда:

  • Ҳаракатланаётган транспорт воситалари (автомобиллар, юклагичлар, электромобиллар, кранлар ва электрлаштирилган аравалар) ҳайдовчиларининг берган сигналларига эътиборли бўлиш;

  • Ташкилот (худуд) биносидан чиқаётганда, ҳаракатланаётган транспорт йўқлигига ишонч ҳосил қилиш ва темир йўл бўйида юрмаслик, фақат ўтиш учун мўлжалланган жойлардан йўлни кесиб ўтиш;

  • Корхонада фақат ўтиш мақсадида тақдим етилган жойлардан ўтиш;

  • Кўтарилган юк остида, номаълум жойларда, конвеер тасмаси, тўсиқларда турамслик ёки улар остидан ўтмаслик. Агар баландликда ишлаётган одамлар бўлса, улар остидан узоқроқ ва хавфсиз жойдан ўтиш;

  • Маъмурият томонидан тайинланмаган механизмларни ёқиб ўчирмаслик (авария холатларидан ташқари);

  • Электр токи ўтган жойдаги химоя кожухларни, тўсиқларни олиб ташламаслик ва электр тарқатувчи қурилма қутиларни очмаслик;

  • Огоҳлантирувчи ёзувлар, белгилар, ёруғлик ва товуш сигналларининг талабларига риоя қилиш.

    1. Ушбу йўриқномадагиларни бажармаганлик учун СҲМТҲК ва Т электромеханиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни тортилади (огохлантириш, ўртача ойлик даромаднинг 50% дан кўп бўлмаган жарима, меҳнат шартномасини бекор қилиш).

    2. СҲМТҲК ва Т электромеханиги махсус кийим билан таъминланади (махсус кийим, қўлқоп, химоя каскалари).





  1. Download 215.46 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling