Олтиарик тумани халк таълим булими тассарауфидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби учун жамоа


Иш берувчи камида икки ой олдин Касаба уюшмаси қўмитасига


Download 186.92 Kb.
bet20/37
Sana18.06.2023
Hajmi186.92 Kb.
#1587380
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
39-мактаб жамоа шартнома

Иш берувчи камида икки ой олдин Касаба уюшмаси қўмитасига ходимлар оммавий равишда ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида ахборот тақдим этади ва ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган маслаҳатлашувлар ўтказади.

  • Касаба уюшмаси қўмитасимактабда бандликни таъминлаш, ишдан озод этилаётган ходимларни ҳимоя қилиш масалаларини, шунингдек ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. (Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси).

  • Иш берувчи мактабда ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, қишлоқ хўжалигидаги турли ишлар, шунингдек газета ва журналларга мажбурий обуна қилишга жалб қилмайди.

  • Касаба уюшмаси қўмитасиМактаб ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, қишлоқ хўжалигидаги турли ишлар, шунингдек газета ва журналларга мажбурий обуна қилишга жалб қилинишининг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боради.

  • Таълим муассасаларини ободонлаштириш, тозалаш, қурилиш ва таъмирлаш зарурияти туғилиб, ишчи кучи етишмаётган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799 - сонли қарорига мувофиқ, таълим муассасаси раҳбарлари - Буюртмачи иш берувчилар сифатида ҳар ойнинг 15-санасига қадар келгуси ҳисобот ойи учун туман АБЖКМга жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича буюртма беради. АБЖКМ зарурат бўлганда, ишсизлик ёки ишчи кучига бўлган талаб ошган ҳудудларда фуқароларни тезкор тартибда жамоат ишларига жалб этиш бўйича қўшимча буюртмаларни шакллантириши ва тасдиқлаши мумкин.

  • Тарафлар:

    - штатлар жадвалида мавжуд бўлган ва бўш қолган лавозимни вакант иш ўринлари деб эътироф этадилар;
    - педагогларга тақсимлангандан кейин ортиб қолган дарс соатларини (иш хажми) вакант иш ўрни эмаслигини тан оладилар.

    Download 186.92 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling