Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Тошпулатова
39-умумий ўрта таълим мактаби директори М.Юнусовага
2023 йил ---------- Тинчлик .ш
Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби бошланғичкасаба уюшмаси қўмитаси 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлашни таклиф этади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан уч кишидан иборат вакиллар таркибида комиссия тузишни таклиф этамиз.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан музокаралар олиб бориш учун қуйидаги вакиллар тавсия қилинади:
1. Р.Турдикулова
|
касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосари, укитувчи
|
2. Д.Тошпулатова
|
касаба уюшмаси қўмитаси раиси
|
3. О.Мусинова
|
касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси
|
Комиссиянинг таркиби, музокараларнинг муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартибини буйруқ билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ўз томонимиздан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ёки шанба кунлари Сизларга қулай бўлган вақтда, маънавият хонасида ўтказилишини, музокараларни 1 ой давомида олиб бориб, жамоа шартномасини ------------- ойида имзолашни таклиф қиламиз.
Бошланғич касаба уюшмаси
қўмитаси раиси Д.Тошпулатова
Do'stlaringiz bilan baham: |