Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги
39-умумий ўрта таълим мактабининг
БУЙРУҒИ №_____
2023 йил -феврал Тинчлик.ш
2023-2025 йиллар учун жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича музокараларни ташкил этиш тўғрисида
1. 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан ходимлар ва иш берувчи вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан уч кишидан иборат қуйидаги вакиллар таркибида комиссия тасдиқлансин:
Иш берувчи вакиллари:
1. Н.Имомов
|
Мактаб ММИБДЎ
|
2. С.Утанова
|
Мактаб ЎИБДЎ
|
3. Х.Сиддиков
|
Мактаб ХИБДЎ
|
Ходимлар вакиллари:
1. Р.Турдикулова
|
касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосари, укитувчи
|
2. Д.Тошпулатова
|
касаба уюшмаси қўмитаси раиси
|
3. О.Мусинова
|
касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси
|
3. Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссияга:
2023 йилнинг 27 февралгача бўлган даврда ўз ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари, соат 13.00 дан 15.00 гача мактабнинг маънавият хонасида ташкил этиш;
жамоа шартномасига киритиш учун таклифлар йиғиш;
жамоа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни муассасада муҳокама қилиш учун ҳамда туман таълимва фан ходимлари касаба уюшмаси кенгашига экспертиза учун тақдим этиш;
тушган таклифларни инобатга олиб, лойиҳани ишлаб такомилига етказиш ва меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.
4. Комиссия аъзоларига музокараларни олиб бориш вақтида ўртача иш ҳақи ҳамда жамоа шартномаси билан белгилаб қўйилган имтиёзлар сақлаб қолинсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |