Йиғилиш раиси: М.Юнусова
Йиғилиш котиби: О.Мусинова
Олтиариқ туманидаги 39-мактаб жамоа шартномасининг 2022 йилда
бажарилиши бўйича текширув
ДАЛОЛАТНОМАСИ
Биз, қуйида имзо чекканлар, Олтиариқ туманидаги 39-мактаб жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилувчи комиссия аъзолари Д.Тошпулатова, О.Мусинова, Р.Турдикулова, О.Пратова жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилишини текшириб, қуйидагиларни аниқладик.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ҳисобот йилида жамоа шартномаси иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат вазифасини бажариб келди.
1.2. Жамоа шартномаси Иш берувчига ва Мактабнинг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул килинган шахсларга ҳам татбиқ этилди.
Жамоа шартномасида назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилди:
ходимнинг оила аъзоларига;
ёшга доир пенсияга кетиши муносабати билан меҳнат муносабатлари иш берувчи томонидан бекор қилинган шахсларга;
касаба уюшмаси қўмитасининг штатдаги ходимларига;
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;
меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).
1.3. Ҳисобот йилида мактабда касаначилар меҳнатидан фойдаланилмади.
1.4. Жамоа шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар ҳисобот йилида киритилмади.
1.5. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан ишга янги қабул қилинган ходимларни, жамоа шартномаси, шунингдек Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган Мактабнинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномасининг мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, конференциялар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари, тармоқ нашрлари ва ҳоказолар орқали) таъминлаш мажбуриятини бажариб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |