II. ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ
2.1. Иш берувчи касаба уюшмасини кутилаётган ташкилий ўзгаришлар, иш ҳақи ва меҳнат шароити юзасидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилиб турди.
2.2. Касаба уюшмаси қўмитаси
- ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўриб келди;
- касаба уюшмаларига хос услублар ёрдамида Мактабнинг барқарор фаолият кўрсатишига кўмаклашиб борди;
- ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашди;
- Мактабни бошқариш, жамоа шартномаси мажбуриятларини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ва дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни Иш берувчига киритиб борди;
- ижтимоий ҳимоялаш, таълим соҳасини ривожлантириш каби Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари юзасидан 1 та ўқув ташкил этди.
III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ. БАНДЛИК КАФОЛАТЛАРИ
3.1. Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар келишувлари, мазкур жамоа шартномаси) қоидаларига биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солиб келинди.
3.2. Мутахассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминландилар.
3.3. Меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши фақатгина Касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиб амалга оширилиб келинди.
3.4. Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш Мактабда мавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилиб келинди.
3.6. Ходимларни ишдан озод этиш ҳолатлари юз бермади.
3.7. Ҳисобот йилида ходимлар сони ортди.
Do'stlaringiz bilan baham: |