Олтиарик тумани халк таълим булими тассарауфидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби учун жамоа


Download 186.92 Kb.
bet10/37
Sana18.06.2023
Hajmi186.92 Kb.
#1587380
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
39-мактаб жамоа шартнома

VI. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
6.1. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, Мактаб Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланди.
6.2. Ҳисобот йилида Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 15 нафар ходимга ташаккур эълон қилинди, 10 нафар ходимга фаол ходимларга қимматбаҳо совға берилди.
VII. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ
МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. Ҳисобот йилида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига шикаст етказилиши ёки вафот этиши ҳоллари юз бермагани боис бир йўла бериладиган нафақа тўлашга зарурат бўлмади.
7.2. Ҳисобот йилида мактабга ходимлар томонидан моддий зарар етказилмагани сабабли уни ундириш зарурати бўлмади.
7.3. Жамоа шартномасига биноан бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган 1 нафар ходимлар билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилди.
VIII. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
8.1. Жамоа шартномасига илова сифатида ҳар йили тузиладиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга биноан иш ўринларида меҳнат шароитларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги аҳволини яхшилаш юзасидан тадбирлар бажарилиши таъминланди, бу ишларга 25 млн. сўм сарфланди.
8.2. Меҳнат муҳофаси тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом»га биноан Меҳнатни муҳофаза қилиш фонди барпо этилди;
8.3. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 1нафар вакил сайлаб қўйилди.
8.4. Иш берувчи:
- ходимларни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда суғурта қилишни таъминлади;
- ноқулай меҳнат шароитларида банд ходимларни махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан, шунингдек ювиш ва зарарсизлантириш воситалари, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари билан таъминлаш учун маблаг ажратилмади;
- ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш тўғрисидаги намунавий Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатга олинган) талабларига биноан ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш ишларини ташкил этди.
8.5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасига биноан дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил қилинадиган касблар, лавозимлар ва ходимлар тоифалари рўйхатига биноан педагог ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Download 186.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling