Олтиарик тумани халк таълим булими тассарауфидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби учун жамоа
Download 186.92 Kb.
|
39-мактаб жамоа шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш берувчи
- Мактабнинг
- Иш берувчининг
V. МЕҲНАТГА ҳақ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР
ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ 5.1 Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентиябрдвги «Умумий урта таълим муассасаларини урнак курсаткан ходимларини моддий рагбатлантириш тартибини такомиллаштириш тугрисида”ги 823-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ҳамда Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилди. 5.2. Иш ҳақини тўлаш муддатлари: биринчи ярим ой учун - жорий ойнинг 15 санасида, иккинчи ярим ой учун - кейинги ойнинг 5 санасида амалга оширилди. 5.3. Ходимнинг розилиги билан иш хақи унинг пластик карточкасига ўтказиб берилди. 5.4. Ходимга ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларга нисбатан кечиктирилиши ҳоллари юз бермади. 5.5. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга ва меҳнатни меъёрлаштиришга оид локал ҳужжатларни, шунингдек уларни жорий этиш тартибини Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб борди. 5.6. Ходимларни мукофотлаш Мактабнинг мукофотлаш тўғрисидаги Низомига асосан амалга оширилди. 5.7. Оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларнинг қуйидаги турлари ва миқдорлари қўлланилди: - қоровулларга тунги вақтдаги иш учун 12 % қўшимча ҳақ тўланди; а) йўл кира харажатлари норматив асосида; б) ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар. - Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарларига ходимлар юборилмади; - Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулк (асбоб-ускуналар, ашёлар ва ҳоказолар)дан (автотранспорт воситасидан ташқари) фойдаланиш ҳоллари бўлмаганлиги боис бундай харажатлар қопланмади ; - Иш берувчининг таклифига биноан ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб бориши ҳоллари юз бермади. 5.8. Иш берувчининг кўрсатмасига биноан иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш, навбатчилик, дарслар ўтказиш ва бошқа турли тадбирларда қатнашиш) мақсадида ўз асосий ишидан озод этилган ходимларга ўртача иш хақи сақланиб қолинди, мазкур тадбирлар ишдан ташқари вақтда ўтказилганда, ходимларга сарф қилинган вақтига мутаносиб қўшимча дам олиш вақти берилди. 5.9. Ходимлар иш берувчи томонидан мажбурий ишларга жалб этилмади. Download 186.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling