Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда дори воситаларини қЎллаш хусусиятлари. Клиник фармакологиянинг бемор ёшига боғЛИҚ жиҳатлари


Ҳомилада дори воситалари фарма-кокинетикасининг ўзига хос томон-лари


Download 0.7 Mb.
bet3/8
Sana02.05.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1421609
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ДВ қўллаш, 2015

Ҳомилада дори воситалари фарма-кокинетикасининг ўзига хос томон-лари
Ҳомилада ҳужайра ташқарисидаги суюқлик-нинг кўплиги сувда эрувчи дори моддаларининг тарқалиш кўламини кўпайтиради ва мойда эрувчи (тиопентал, диазепам) дори моддаларнинг тарқа-лиши камаяди.
Ҳомила аъзоларининг махсус дорилардан зарарланиши ўша аъзонинг таркибига боғлиқ. Масалан, ҳомила миясида сувнинг кўплиги ва миелин моддасининг камлиги мия тўқимасининг мойда эрувчи моддалардан заҳарланишидан сақлайди.
Ҳомилада оқсил миқдорининг камлиги туфайли унинг тўқималари она ва чақалоқларга нисбатан дорилар билан кам боғланади. Бироқ ҳомила-дорлик даврида она қони оқсилларининг дорилар билан боғланиш қобилиятининг камайиши табиий метаболитлар – гормонлар, мой кислоталари томо-нидан дориларни она қони оқсилидан сиқиб чи-қариши ҳисобига она қонида дорилар миқдори-нинг ортиб кетиши ва она–ҳомила тизимида дори-ларнинг тарқалишига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида ҳомила учун заҳарланиш хавфини туғдириши мумкин.
Йўлдош ҳомиланинг бош экскретор аъзоси ҳисобланади. Бунда дори моддаларининг ёғ-ларда эриш қобилияти катта аҳамиятга эга. Экскретор аҳамияти жиҳатидан ҳомилада ик-кинчи ўринда буйраклар туради. Демак, дори-лар фармакокинетикасининг ҳомиладаги ўзига хослиги қуйидаги ҳолатларга боғлиқ:
1. Махсус йўл (ductus venosus) борлиги ту-файли шу йўлдан ўтган 20-40 фоиз қон жигар-га эмас, тўғридан-тўғри катта қон айланиш тизимига тушади.
2. Ҳомилада гистогематик тизимнинг турли моддалар ва дорилар учун ўтказувчанлиги юқори (жумладан, ГЭТ нинг ҳам).
3. Айрим дори воситалари маълум бир аъзо ва тўқималарга нисбатан танлаб таъсир қилиш хоссаси юқори бўлади (масалан, қалқонсимон безнинг йодга, суяк тўқималарининг тетрацик-линларга нисбатан сезувчанлиги).
4. Ҳомила қони зардобидаги оқсиллар кўп-чилик дори воситалари учун кам миқдорда бирикиш хоссасига эга.
5. Дори воситалари узоқ муддат давомида ҳомилабуйракларамнионҳомила тизимида айланиб юради.
6. Дори воситалари метаболизми учун жа-вобгар бўлган кўпчилик ферментлар функ-ционал жиҳатдан етилмаган ёки кам ривож-ланган бўлади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling