Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда дори воситаларини қЎллаш хусусиятлари. Клиник фармакологиянинг бемор ёшига боғЛИҚ жиҳатлари


Алоҳида гуруҳдаги дориларнинг ҳомиладор-лик даврида ишлатилиши


Download 0.7 Mb.
bet4/8
Sana02.05.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1421609
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ДВ қўллаш, 2015

Алоҳида гуруҳдаги дориларнинг ҳомиладор-лик даврида ишлатилиши
I. Химиотерапевтик воситалар. Ҳомиладор-ларда антибиотикларнинг токсик реакциялари ке-либ чиқиш хавфи кучли. Тетрациклиннинг катта дозалари ҳомиладорликнинг сўнги муддатларида жигарнинг кескин юзага чиқувчи сариқ дистро-фиясига олиб келиши мумкин. Шу муддатда ҳатто кичкина дозаларда берилганида ҳам, тетрацик-линлар ҳомила тишлари рангининг ўзгаришига, уларнинг гипоплазиясига ва суяклар ривожлани-шининг секинлашишига олиб келади.
Левомицетин ўта заҳарли бўлишига қарамас-дан, унинг эмбриотоксиклик хусусияти бор ёки йўқлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорликнинг сўнги уч ойи мобайнида сульфаниламид препаратларни қўллаш мум-кин эмас. Чунки улар қондаги оқсиллар билан кучли бирикиб, оқсиллар билан бириккан билирубинни сиқиб чиқаради ва янги туғилган чақалоқларда сариқликка олиб келиши мумкин. Бундан ташқари улар глюкоза-6-фос-фатдегидрогеназа ферменти етишмайдиган болаларда гемолитик анемияга олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик пайтида бисептолни ҳам ишлатиш мумкин эмас, чунки у она ва ҳомила организмда фолат кислотаси алмаши-нувини издан чиқариб қўяди.
Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида метро-нидазол ва триметоприм препаратларини қўллаш мумкин эмас, чунки улар кучли эмбриотоксик хусу-сияига эга. Хининнинг ҳомилада ва янги туғилган чақалоқларда тромбоцитопения чақириши, хлорохин эса ретипопатия ва ототоксик таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳомиладорлик пайтида ишлатилиши мумкин бўл-ган химиопрепаратлар:
а) Ҳомиладорликнинг I-III ойларида: пеницил-линлар, цефалоспоринлар, линкомицин, фузидин.
б) Ҳомиладорликнинг IYYIII ойларида: шулар + сульфаниламидлар, бисептол, нитрофуранлар, невиг-рамон.
в) Ҳомиладорликнинг сўнги ҳафталарида: пени-циллинлар, цефалоспоринлар, линкомицин, фузидин.
II. Яллиғланишга қарши ностероид восита-лар.
Анальгетикларни ҳомиладорлик пайтида кичик дозаларда ва қисқа муддатларга ишлатиш мумкин. Нисбатан безиён препаратларга парацетамол ва ацетилсалицилат кислотаси киради (парацетамол 0,2-0,3; аспирин 0,25). Ҳомиладорликнинг сўнги муддатларида ЯҚНВ ишлатиладиган бўлса, улар туғруқни кечиктириб юборишлари ҳамда ҳоми-лада ва онада турли қон кетишларига олиб келиш-лари мумкин. Шунингдек, Баталлов протокининг эрта беркилиб (битиб) кетишига олиб келиши ва бунинг натижасида ўпка гипретензияси кузатили-ши мумкин. Булар асосан индометацин каби куч-ли препаратлар қўлланилганида кузатилади.
III. Нейролептиклар.
Аминазин ҳомиладорлик токсикозларида ишлатил-ганида йўлдош тўсиғидан яхши ўтади ва ҳомилага гепатотоксик таъсир кўрсатиши ҳамда ретинопатияга олиб келиши мумкин. Шу сабабли ҳомиладорлик токсикозларида диэтилпирамин хавфсизрок ҳисобла-нади.
Резерпин бронхорреяга, брадикардияга олиб кели-ши мумкин. Янги туғилган чақалоқларнинг эмиши қийинлашади, гипотермияга мойиллик кузатилади ҳамда бурунлари битиб қолади (тумов сингари).
Ҳомиладор аёл уйқуси бузилганда транквилиза-торлар ҳомиладорликнинг охирги муддатларида иш-латилса, янги туғилган чақалоқларда нафас марка-зининг сусайиши кузатилади.
IY. Гипотензив воситалар.
Анаприлин бачадон таранглигини оширади, юрак-нинг ишини камайтиради. Ҳомилада ва йўлдошда гипотрофияга олиб келади. Йўлдош орқали ўзгар-маган ҳолда ўтиб, ҳомилада брадикардия, гипоксия, гипогликемия, гипербилирубинемия чақиради. Туғ-руқдан кейин эса янги туғилган чақалоқда нафасни сусайтириб қўйиши мумкин.
Туғруқ пайтида ҳомиладор аёлга м/о магний суль-фат эритмасини юбориш янги туғилган чақалоқларда нерв-мушак блокадасига ва летаргик ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Тиазидли диуретиклар тромбоцитопения ва сув-туз алмашинувини бузиши мумкин.
Йўлдош томирларини қисқартирувчи дорилар тав-сия этилмайди.
Y. Гормонал препаратлар.
Диэтилстильбэстрол, эстрогенлар ва прогестинлар, гормонал контрацептив воситалар, АКТГ, глюкокорти-костероидлар ҳомилада ҳар хил тератоген таъсирларга олиб келишлари мумкин.
Бироқ, она учун ҳаётига хавф соладиган вазиятларда глюкокортикоидлар ишлатилади, туғишдан олдин унинг дозасини кўпайтириш тавсия этилади.
YI. Наркоз учун воситалар, наркотик анальгетик-лар ва ухлатувчи воситалар.
Улар ГЭТ дан яхши ўтади ва ҳомилада нафас марка-зини сусайтириб қўйиши мумкин. Наркоз учун восита-лардан предион (виадрил) препаратининг ножўя таъсир-лари камроқ. Чунки у йўлдош тўсиғидан кам ўтади ва тез метаболитланади.
Морфин, барбитуратлар, бензодиазепинлар йўлдош ор-қали яхши ва тез ўтиб, ҳомила нафас маркази фаолиятини бузиши мумкин.
YII. Тиреостатиклар. Бу моддалар ҳомила-дорликнинг 4 ойидан бошлаб ишлатилганда туғ-ма гипотиреозга сабаб бўлиши мумкин.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling