Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда дори воситаларини қЎллаш хусусиятлари. Клиник фармакологиянинг бемор ёшига боғЛИҚ жиҳатлари


Эмизикли онада дори воситалари кли-ник фармакологиясининг ўзига хослиги


Download 0.7 Mb.
bet6/8
Sana02.05.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1421609
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ДВ қўллаш, 2015

Эмизикли онада дори воситалари кли-ник фармакологиясининг ўзига хослиги
Эмизикли она қабул қиладиган дорилар-нинг кўп қисми кўкрак сути орқали ажра-либ чиқиши мумкин. Эмадиган бола дори-лар билан (айниқса терапевтик таъсир дои-раси тор бўлган) узоқ мулоқотда бўлса, улар болада турли руҳий ҳамда жисмоний ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Шу билан бир вақтда баъзи дорилар кўкрак сути ажралишини камайтириши ва ҳатто тўхтатиб қўйиши мумкин.
Қуйидаги омиллар дори моддаларининг қон зардобидан она сутига ўтишига таъсир қили-ши мумкин.
1. Дори моддаларининг дозаси, киритиш йў-ли, киритишлар сони, даволашнинг давомий-лиги, дори клиренси, қон зардоби оқсили билан бирикиш қобилияти, дориларнинг мета-болитик ўзгарувчанлиги.
2. Кўкрак безида қон айланиш тезлиги ва она сутининг рН муҳити, ажралаётган сут миқдори, қон ва транспорт механизми, дори-лар метаболизми.
3. Сут таркиби (ёғлар, оқсиллар, сув) ва рН.
4. Бир эмизишда чақалоқ олаётган сут миқдори, эмизишлар орасидаги вақт, онанинг дори қабул қилиши ва эмизиши орасидаги вақт.
5. Дори моддаларининг қон зардобида ва она сутида ионланиш константаси, дориларнинг моле-куляр оғирлиги, ёғда ва сувда эрувчанлиги, қон зардоби оқсиллари билан ўзига хос боғланиши.
Унча катта молекуляр оғирликка эга бўлмаган, ионланмаган молекулалар сутга осонлик билан ўтади. Енгил ионланадиган, оқсиллар билан қат-тиқ боғланган дори моддалари сутга ёмон ўтади. Кучсиз ишқорлар кучсиз кислоталарга нисбатан қон зардобига нисбатан кам рН га эга бўлган сутда тўпланади.
Липофил дори моддалар сутга яхши ўтади. Масалан, этанол (ионланмаган, кичик молекулали, юқори даражада липофил), худди шунингдек сут/қон зардоби нисбати мочевина ва антипирин учун 1 га яқин.
Она сутига қон зардоби оқсили билан боғланмаган дорилар ўтади. Масалан, қон оқсили билан кўп ва кучли боғланадиган варфарин она сутида деярли аниқланмайди.
Она сутига кўпроқ молекуляр оғирлиги 200 га қадар бўлган дорилар ўтиши аниқланган. Масалан 398 молекуляр оғирликка эга бўлган сульфасалазин она сутига ўтмайди. Бироқ, унинг парчаланишидан она организмида ҳосил бўлган 5-аминосалицилат ва сульфапиридин, айниқса кейингиси сутга осонликча ўтади, чунки унинг сут/қон зардоби нисбати 0,6-0,8 га тенг.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling