Omixta yem ishlab chiqarish texnologiyasi


d) Фосфор бирикмалари билан заҳарланиш


Download 102.34 Kb.
bet2/4
Sana13.02.2023
Hajmi102.34 Kb.
#1193164
1   2   3   4
Bog'liq
Omixta yem prezintatsiya

d) Фосфор бирикмалари билан заҳарланиш. Ҳайвонлар асосан сичқонсимон кемирувчи билан курашда ишлатиладиган рух фосфиди билан суперфосфат таркибига кирадиган кальций фосфат таъсирида заҳарланади. e) Фосфорли органик бирикмалар (ФОБ) билан заҳарланиш. Ўсимлик зараркунандалари билан курашда пестицид ва инсектицид сифатига ФОБ ишлатилади. f) Хлорли органик препаратлар билан заҳарланиш (гексахлоран, полихлорпинен ва бошқалар). Инсектицид сифатида ишлатиладиган хлорли органик препаратлар билан заҳарланиш

g) Цианидлар билан заҳарланиш. ҳайвонлар асосан пестицидлар (натрий цианиди, цианимид, цианплав ва бошқалар), шунингдек, синил кислотасини тўплаш қобилиятига эга бўлган ўсимликларни (судан ўти, оқ жўхори, қизил беда, лев посевной, зверобой, гулявник ва бошқаларни) еганда заҳарланади. h) Мис препаратлари билан заҳарланиш. Мис купороси, бордос суюқлиги ва миснинг бошқа препаратлари билан заҳарланган дон ишлатилганда, шунингдек, соясимон дуккакли кунжара билан ҳайвонларни узоқ муддат озиқлантирганда ҳамда микроэлементларни ишлатишда, айниқса, гельминтсизлантиришда мис препаратларини нотўғри меъёрда қўллаганда кузатилади

i) Минерал ўғитлар билан заҳарланиш. Минерал ўғитларни сақлаш ва ишлатиш қоидаларини бузганда ҳайвонлар ёппасига заҳарланиши мумкин. j) Калий ўғитлар билан заҳарланиш. Калий хлорид, калий сульфат ва бошқалар билан заҳарланиш организмда минерал моддалар етишмаганда, асосан қорамолларда тез-тез учраб туради.

2. Озиқа қўшимчалардан нотўғри фойдаланишдан келиб чиқадиган заҳарланишлар. a) Ош тузи билан заҳарланиш. Ош тузи – барча турдаги ҳайвонлар рационининг таркибий қисмидир, лекин улар озиқда ортиқча бўлиши заҳарланишга олиб келиши мумкин b) Мочевина билан заҳарланиш. Синтетик мочевинани (карбамид) кавш қайтарувчи ҳайвонларга рационда протеин етишмаганида, оқсил ўрнида берилади. Карбамид миқдори кўпайиб кетган катта қоринда ҳазм қилиш жараёни бузилиб, ҳайвонларнинг жигари зарарланади

3. Озиқни нотўғри тайёрлаш ва ишлатишдан келиб чиқадиган заҳарланиш. a) Молга бериладиган лавлагидан заҳарланиш. Чўчқалар ёппасига заҳарланиши пиширилган ёки буғланган лавлагини аста-секин совуганидан кейин берилганда пайдо бўлиши мумкин. Пиширилган лавлаги аста-секин совутилганда нитритлайдиган бактериялар тўпланиб ҳайвонларни заҳарлаши мумкин b) Қанд лавлагидан заҳарланиши. Қанд лавлаги углеводларга бой. Сигирларга 12-15 кг қанд лавлаги едирилганида ҳайвон ўртача 5 кг гача қанд олади, бу эса заҳарли меъёр бўлиб, организмни заҳарлайди. c) Қора молларнинг маккажўхори билан заҳарланиши. Маккажўхори сўталари думбул пайтида катта қоринда бижғиб, кўп миқдорда сут кислота, учувчан ёғ кислоталарини ҳосил қилиб, ацидозга олиб келади.


Download 102.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling