Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
ТАСОДИФЛАР БЎЛМАЙДИ. ҚАТЪИЙ ОЛДИНДАН
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
ТАСОДИФЛАР БЎЛМАЙДИ. ҚАТЪИЙ ОЛДИНДАН
БЕЛГИЛАНГАНЛИК ВА ҚОНУНИЯТЛАР БОР. ХУЛҚДАГИ ҲАР БИР ТАСОДИФИЙЛИК ОРТИДАН ЯШИРИН МОТИВНИ ҚИДИРИНГ. Фрейд ўзининг “Кундалик ҳаёт психопатологияси” – номли ишида, ташқаридан, беозор оддий, тақдири азал, пешонага ёзил-гандек туюлган ҳолат аслида қисмат эканига бир нечта мисоллар келтиради. Биринчи ҳолатда, ёш, бахтиёр, меҳрибон ва вафодор турмуш ўртоқлар оиласида, хотин тасодифан никоҳ узугини йўқотиб қўяди. У қаттиқ хафа бўлади, лекин тез орада узук ётоқхонадаги столча тагидан топилади. Гўё бундай арзимас нарсага эътибор бериб ўтиришнинг ҳожати йўқдек, лекин, синчков Фрейд бунга эътибор қаратади ва бу никоҳ муваффақиятсиз бўлиб чиқишини башорат қилади. Ҳақиқатан ҳам маълум бир вақт ўтганидан сўнг бу никоҳ бузилади. Бошқа ҳолатда, Фрейд мижоз билан бўлган суҳбат вақтида, у мунтазам ўзининг оилавий ҳаётини мақташи, лекин айни вақтда бармоғидаги никоҳ узугини ўйнатиб, уни гоҳо ечиб, яна тақишига эътибор қаратади. Бундай ҳолатда, бу гал Фрейд қандай мулоҳаза юритгани ва нимани олдиндан айтиб берганини англаш қийин эмас. Ҳудди олдинги ҳолатдагидек, бу башорат ҳам пайғамбарона бўлиб чиқади. Бу ерда гап нимада? Бунда мистикага ўрин йўқ. Бу ўринда барчаси, психодинамик кучлар сўзсиз бўйсунадиган, ўша ўзгартириб бўлмайдиган (қатъий) психик механизмларга бориб тақалади. Онглилик (англанганлик) даражасида, яъни умумқабул-қилинган ва бўлиши мумкин бўлган даражада, ҳар иккала вазиятни муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин, бироқ, Онгсизлик биринчи ҳалатда ҳам, иккинчи ҳолатда ҳам никоҳга ҳалақит қилади. Агар Онг “Ҳаммаси яхши, ҳаммаси ажойиб”лигига ишонтирса, Онг-сизлик ўз нуқтаи назарида: “Кечирасан, сен мени дўстимсан, лекин ҳақиқат (самимият) барчасидан қадрли. Сен шунчаки, ё тан олишни хоҳламайсан, ёки тан олишдан қўрқасан, бу иттифоқ сенга зид, шунчаки нафратли ва ҳеч қандай муҳаббат ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас”-деб туриб олади. Бироқ, онг ости қаридан келаётган овоз, ҳафсала билан бўғиб ташланади. Агар у, мабодо ҳаддан зиёд қатъий бўлаверса, унда репрессия бошланади. Бизнинг “Эго”миз, ўз тасарруфида бюро-кратик мукаммалликка эришган, аниқ ва сўзсиз ишлайдиган цензура аппаратини ушлаб туради. Цензура доимо хушёр туради ва қоронғу онгсизлик қаридан чиқиб келиши мумкин бўлган биронта ҳам исёнчилик руҳидаги фикрни ёрқин онг даражасига ўтказмайди. Шунинг учун, ҳозирча юзада осойишталик (жимлик) бўлган, айни вақтда, бизнинг нотинч тубимизда ҳақиқий бўрон кўтарилади. Умуман олганда, одам – одамзодга қараганда анча мукаммал ва индивидуум – жамиятга қараганда мулоҳазалироқ. Организм револ-юция эълон қилишдан олдин ўз эгасини бир неча марта: “Диққат! Кўнгилсизлик!”-деб огоҳлантиради. Агар хўжайин етарлича муло-ҳазакор бўлса, унда кўнгилсиз вазиятлар бутунлай тўғри ҳал этилади. Бутун бало шундаки, биз бу сигналларни ўқишни унутиб қўйганмиз, аниқроғи уларни ўқишга ўрганмаганмиз, огоҳлан-тирувчи белгиларни (сигналларни) рад этамиз ва пўртлашни кутиб ўтирамиз. Онгсизлик ўз ниятлари, мўлжаллари ҳақида, айнан шундай символик белгилар (аломатлар) воситасида дарак беради. Бундай аломатлар эса, одатта ё арзимас икир-чикирлардек, ёки кишини ранжитадиган тасодифлардек идрок этилади. Энди мисолларга қайтамиз. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling