Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
- кечикди – демак, у онгсиз равишда бу учрашувга у қадар ошиқаётгани йўқ, - эсдан чиқарди
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЎЧИРИШ (
- кечикди – демак, у онгсиз равишда бу учрашувга у қадар ошиқаётгани йўқ,
- эсдан чиқарди – демак, у онгсиз равишда эслашни истамайди. Алқисса, эсдан чиқариш ва унитувчанлик ҳақида. Онг қан-дайдир у қадар ёқимли ёки у қадар аҳамиятли бўлмаган маълумотни қабул қилар экан, у бу маълумотлардан холос бўлишга интилади. Бу мантиқан тўғри. Ахир, сиз у ёки бу муаммога дуч келиб қолганингизда, қувончдан сакрамайсизку, балки, қандай қилиб улардан қутулишни, уларни ўз ҳаётингиздан чиқариб юборишни ўйлайсиз. Бизнинг онгимиз ҳам сиз билан биздан нодонроқ эмас, у ҳам маълум бир миқдордаги (порциядаги) маълумотни қабул қилар экан, уларни ўзининг қонуний маконидан (мулкидан) сиқиб чиқаради. Бунда, ўша маълумотларга, уларни бажонидил қабул қилиб оладиган жойга, яъни Онгсизлик оламига кириб кетишдан бошқа илож қолмайди. Бу жараён шунга мос равишда – сиқиб чиқариш (вытеснение) – деган ном олган. Бундай, қувғин қилинган маълумотли материаллар, Онгсизликка сиқиб чиқарилган материаллардир. Шундай қилиб, биз унутмаймиз, балки сиқиб чиқарамиз. Агар мен сиз учун муҳим бўлган бир қоғозга имзо чекмаган бўлсам, кечирасиз, паришонхотирлик, елиб-югуриш, ишнинг кўплиги ва шароит бу ўринда ҳеч нима эмас. Шунчаки, мен бу ҳодисани, мен қилишим керак бўлган ишни, онгсизлигимдаги шу ишни қилишни истамаганлигим туфайли қилмадим. Фараз қилайлик соат учда, сизнинг иш юзасидан учрашувингиз белгиланган. Шеригингиз бу учрашувга бир неча дақиқа кечикаяпти ёки бу вақтда, агар сиз унинг ҳудудида учрашадиган бўлсангиз, у бошқа нима биландир банд. Демак, бундан тегишли хулоса чиқариб олинг. Сиз энди, бу нимани англатишини биласиз. КЎЧИРИШ (ПЕРЕНОС. ТРАНСФЕР) Психоанализ билан таниш бўлган ҳар бир психотерапевт, даволаш вақтида мижознинг хулқи қандай ўзгаришини айтиб бериши мумкин. У ёрқин ифодаланган ижобийликдан, ёқтириб қолиш ва ҳатто севгигача бўлган ҳолатда намоён бўлиши ёки аксинча ошкор тажовузкорликкача етиб борувчи салбий шакл олиши мумкин. Киши хулқий муносабатларидаги бу ўзгаришлар кўчиш (перенос) ёки трансфер деб аталади ва психодинамик кучлар оқимининг у ёки бу томонга йўналган онгсизликни намоён қилади. Мижознинг ўзи ҳам, нима учун у терапевтни “ёқтириб қолгани”ни ёки уни ёқтирмаслигини тушунмайди. Вақт ўтиши билан, албатта, индивидуал ўзаро муносабатларни бошқарувчи механизмлар ҳақида тўла бохабар терапевтнинг тушунтириб бериши ҳисобига, унда тегишли тушунчалар шаклланади. Бироқ, трансфер ҳодисаси нафақат психотерапевтик вазиятларда юзага келади, З.Фрейд уни инсоний мулоқотнинг ҳар қандай тажрибаларининг ажралмас қисми деб қарайди. Маълум бўлишича, одамлар, ўзларининг ҳозирги ўзаро муносабатларини, ўзининг ўтмишидаги эмоционал (ҳиссий) аҳамиятли жиҳатларини ва таассуротларини қайта тиклаш, қайта эсга тушириш эвазига тузар (қурар) экан. Гап шундаки, бизнинг миямиз, ўтмишда бизга қандайдир таъсир кўрсатган кишилар ҳақидаги эсталиклар тўпламидан иборат, қандайдир маълумотлар матрицаси (жадвали)ни тасдиқлаш ва яратишга қодир. Бу ички хотиротлар объектив таассуротлар деб аталади ва ҳар қандай янги кишини идрок этиш шу объектив таас-суротларга мувофиқ тарзда тузилади. Биз одамларни баҳолашда, онгсиз равишда, авваллари (олдин) кимларнингдир бизга маълум даражада кўрсатган таъсири, кўпроқ аҳамият уйғотган жиҳатлари ҳақида хотирамизда қолган таассуротларни қайта тиклаш орқали амалга оширамиз. Янги одам, авваллари дўстимизга, қариндошимиз ёки душманимизга йўналтирилган фикрлар воситасида ўрганилади. Шундай қилиб, бизнинг ҳозиримиз, бизни анча олдинги муносабат-ларимизнинг проекцияси (акси, тасвири, нусхаси) сифатида тасаввур қилинади. Бироқ бу механизм онг доирасидан ташқарида ётади. У, нима трансфер сифатида белгиланса шуни шакл-лантиради. Унинг ёрдамида, биз учун аҳамиятли бўлган шахсларга нисбатан намоён қилган муносабатларимизни, бошқа, янги объектга “кўчирамиз”. Психотерапевт, бошлиқ, ходим, ишдаги шерик, биродар, эр, хотин, ўйнаш ва бошқалар шу янги объект бўлиши мумкин. Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиққан ҳолда, кўчиришлар: ижобий (позитив трансфер) салбий (негатив трансфер) бўлиши мумкинлигини фаҳмлаш мушкул эмас. Агар, нотаниш киши бизга онгсиз равишда (англанмаган ҳолда) ёқтириш ва ишонч ҳиссини юзага келтирса, бундай вазиятларда ижобий кўчириш ҳақида гапириш мумкин. Агар, бирорта одам билан ёнма-ён бўлиб (ўтириб) қолиб ўзимизни ноқулай (дис-комфорт) сезиб, тезроқ бундай мулоқотдан қутилиш пайида бўлсак, бундай вазиятда бизнинг шахсимиз салбий (негатив) трансфер ҳолатида бўлади. Агар сиз бундай далилларга эътиборлироқ назар солсангиз, унда ҳаётингизда бундай ҳолатлар бўлганлигини эслашингиз мушкул эмас. Баъзи бир одамлар билан учрашганингизда, у сизга нисбатан хайрихоҳлик, меҳрибонлик, очиқлик аломатларини намоён қилаётган бўлса ҳам, бу ўринда у ёқимли кўринса ҳам ва ҳар қалай сизни ўзидан итармаётган бўлса ҳам, сиз кўринишдан асоссиз ноқулайликни ёки дабдурустдан хорғинликни ҳис қил-сангиз, билингки бу ҳолатингиз салбий трансфер ҳисобланади. Демак, мазкур субъект, қачондир, олдин балким узоқ болали-гингизда сизни қўрқитган ёки сизни қандайдир салбий ҳиссиётни (тажрибани) бошингиздан кечиришингизга сабаб бўлган кишини сизга, онгсиз равишда эслатиб юборган. Бундай ҳолатларда, вазиятни бироз вақт психоаналитик позицияни эгаллаган ҳолда кўриб чиқинг ва кўплаб яширин нарсалар сиз учун аён бўлади. Шу билан бирга кўчириш дина-микасини билиш сизга, шахслараро муносабатларда янада нозикроқ нюансларни илғаб олишингизга имкон беради. Бу малакани, қачондир буюк олим Кювье айтган: “Момонтнинг биргина суяги орқали мен шу ҳайвоннинг бутун кўринишини қайта тиклай оламан”-деган қобилият билан қиёслаш мумкин. Биргина арзи-магандек туюлган детал орқали, сиз шеригингиз психологиясини, унинг сизга бўлган муносабатини билиб олишингиз мумкин. Шунда, бу билимлардан ўзингизнинг унга кўрсатадиган таъ-сирингиз самарадорлигини ошириш учун фойдаланишингиз мумкин бўлади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling