Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet6/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

МУАЛЛИФ ҲАҚИДА

Доктор Эрнест Анатольевич Цветковнинг номи, унинг “Йўқотилган Мен” китоби, шунингдек Москва, Бангкок, Салоник, Деҳли, Будапешт, Бомбей, Иерусалимда ўтказган кўплаб семинарлари, маърузалари ва консультациялари орқали нафақат русийзабон, балки маълум доирадаги ўқувчилар орасида яхши таниш.


Муаллиф 1963 йилда туғилган. Унинг касби психиатр, шахслараро ўзаро муносабатлар ва хулқ, шунингдек оилавий психиатрия бўйича мутахассис. Психотренингдан ноёб методика, одам руҳияти ҳақидаги билимлар оламида бутун бир йўналиш – метапсихотерапия яратган.
Ҳозирги замон интеллект бозорининг билимдони сифатида ва бизнес психологияси масалаларида эркин мулоҳаза юрита билиши эвазига, у “минимумни максималлаштириш” моделини ва Т-фаолликнинг стратегик моделини яратган. Унинг ишлари Данияда, АҚШда, Исроилда, Францияда, Таиландда машҳур.
Мазкур қўлланмада, музокаралар олиб бориш ва шерикнинг онг ости билан ишлаш вақтида самарали ўзаро муносабатлар усулларини қўллаш масалалари кўриб чиқилаётганда амалий психоанализ, кинесика, эриксонча гипноз усуллари йиғиндисидан концентрлаштирилган шаклда фойдаланиш жиҳатлари яққол ифода этилган. Шунингдек, қўлланмада ижодий фаоллик, хотира ва ҳаёл (тасаввур)ларни кучайтиришга йўналтирилган, оригинал муаллифлик усули “Психосенсор синтез” методикаси тақдим этилади.
Доктор Деа Рио Салседа Б.Б.
(Москва – Барселона).
СЎЗ БОШИ

Ушбу қўлланмани ёзишга киришар эканман, сиз ундан ўзлаш-тириб оладиган билим ва малакалардан қандай соҳаларда фойдала-нишингиз эҳтимоллиги ҳақида ўзимга ҳисобот бераман. Шунинг учун, “зудлик билан ишга киришиш” эффектини1 берувчи, амалий усуллар ва тренингнинг синалган тизимига урғу бериб уларга оид назарий маълумотларни имкон қадар қисқартирдим.


Мазкур ўқув курси амалий психоанализ техникасини ўзлаш-тиришдан бошланади. Бундан мақсад, суҳбатдошнинг (шерикнинг) хулқини биргина суҳбат давомида етарлича ва маҳсулдор таҳлил қилиш, унинг яширин мотивлари ва ният-ўйларини аниқлашдир.
Сиз шу ўзлаштирган аналитик методлардан фойдаланиб, унинг вербал (сўзли) ва новербал (сўзларсиз – тана ва имо-ишоралар тили) сигналларини кузатиш жараёнида олган “яширин” маъ-лумотлар ёрдамида, кимнингдир онг остига ўзингизнинг гипнотик шаклдаги таъсирингизни муваффақиятли кўрсата олишингиз мумкин. Шу тарзда, нозик психологик манипуляция орқали унда ўзингиз хоҳлаган дастурни шакллантиришингиз мумкин. Эриксон гипнози элементлари, улар, яна “гипнозсиз гипноз” деб ҳам аталади, сизга одамлар орасида ўз таъсир доирангизни сезиларли даражада кенгайтиришингизда янги имкониятларни беради.
Ўзингиз учун янгилик ёки кам таниш бўлган мазкур материалларни ўзлаштириб борар экансиз, идрок қилиш ва ўрганишни енгиллаштириш учун, қуйида асосий бандларни, ёки бизнинг сиртқи семинаримиз дастурининг “таянч нуқталари”ни келтириб ўтаман.


МАТЕРИАЛ:

Психоанализ


Шахслараро ўзаро муносабат
Психологик ҳимоя
Музокаралар жараёнида шерикнинг хулқи
Яширин мотивларни аниқлаш
Яширин мотивлар ва суҳбат вақтида уларнинг англанмаган ҳолда намоён бўлиши.
Хулқ ва унинг онгсизлик билан боғлиқлиги (алоқаси)
Мотивацияни бошқариш.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling