Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Й ЭСИНГДАМИ ЎША ДАМЛАРИ


Download 243.03 Kb.
bet18/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

2017 Й


ЭСИНГДАМИ ЎША ДАМЛАРИ


Юраклар бир-бирга талпинар,зордир,
Ўртада йиғлаган диёнат,ордир,
Бўзлаб яратгандан сўрорим бордир,
Биз нечун учрашдик қирқдан ошганда?
Маҳмуд ТОҲИР

Саратонда севги торини боғлаб


Қаҳратонда ишқнинг риштасин пойлаб
Меҳир муҳаббатнинг пойини ойлаб
Эсингдами ўша ёшлик онлари
Ўнсаккизда бўйлар тўлиб келганда
Йигирмада омад кулиб кирганда
Йигирма иккида меҳир кўрганда
Эсингдами ўша қайноқ дамлари
Йиллар ўтар келиб кулиб қошингдан
Не савдолар ўтмас йигит бошингдан
Турмиш қуриб йигирма тўрт ёшингдан
Эсингдами тўйлар ўрган онлари
Жонни қирсиллатган ҳислар уйғониб
Қитиқлар келинчак тили тўлғониб
Шохдан-шохга қўнар булбул қизганиб
Эсингдами ўша жаннат боғлари
Бир қўлингни ҳалол меҳнатдан узмай
Кўнглингни чиройли ёрлардан безмай
Омон чизган ўша чизиқдан чиқмай
Эсингдами мақол уққан кунлари
2017 Й


ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА

Сирдарёдан эсган шамолни


Шоира қалбида билдим ман
“Аёл қалби” ёзган аёлни
Дардларини англаб билдим ман
Шеъриятда замон султони
Ашоридан баҳра олдим ман
Мирзочўлнинг буюк инсони
Боёвутнинг дардин билдим ман
Ўзбегимнинг “Саодат “тини
Эллар аро танитган аёл
Гулистонни тароватини
Сой бўйида яратган аёл
Жиловланмас Айдар кўлни
Кўздан намни аритган аёл
Қаламдан ажратмай қўлини
Қадриятин сақлаган аёл
2017 Й


ЁРИ БЎЛСИН АЁЛНИ

Бошига бошпанаси ёри бўлсин аёлни


Кўксини безаб турган ори бўлсин аёлни
Замонни куйлаб юурган тори бўлсин аёлни
Тақдирнинг қисматидан якка ёлғиз аёлни

Дастурхон атрофида оши заҳар бўлмасин


Дўсту душман ёнида бошлари хам бўлмасин
Ғамларнинг заҳматидан кўзлари нам бўлмасин
Ҳаётнинг иллатидан азоб кўрган аёлни

Болалар камолини тўйин кўриб ўтсинлар


Истиқлол шамолини этагидан тутсинлар
Оналар жамолини элларга танитсинлар
Хонадоннинг бекаси бардоши тоғ аёлни

Фарзанд деб куюуб ёнган умри хазон бўлмасин


Уйқусиз тонг оттирган ғамин азон билмасин
Ёвғонни йўлиқтирган дамин қазон билмасин
Ҳур замонлар эркаси дуо олган аёлни
2017 Й


ЯНГИСИ БОРМИ

Бир мансабдор тўйларда


Тинмай сўз олиб юурар
Топгани балад тиғдир
Деганин отиб турар
Олдирган табоғини
Ўртада давра қурар
Уйдириб қабоғини
Тўйхонадан бонг урар.
Новбад етмаса оқшом
Ётоғида хор турар
Микрафон тутса ҳар шом
Майхонадан бонг урар
Яна ўша улфатлар
Тонг эшик қоқиб турар
Бошланади кулфатлар
Ҳар хонадан бонг урар.
Шира кайфидан бири
Янгисин чорлаб турар
Бекинарди кўз қири
Борхонадан бонг урар.

Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling