Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди
БИРИНЧИ ВА СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ
Download 243.03 Kb.
|
2017 йшеър
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1986-й. ТАРБИЯ ЎЧОҒИ
- 2011 й. ТАДБИРКОР
- 2005-й. РАҲБАР
- 2012-й. САЛДАТГА КЕЛСА МАКТУБ
БИРИНЧИ ВА СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ
ҲАЗИЛ Соч чаппа тараган ким,майда арқоқ ўришлар, Усма қўйганлар ким-у,сурма қойиб суришлар, Мафтун этганлар ким-у,ойна қараб кулишлар, Белдаги ўрим сочлар,дор томон сола кетди. Ойна тароқдан кўзлар,ёш ола тўка кетди. Бири соч турмакларди,бири имлаб кўз қисар, Бири соқчи турарди,бири кулмай сир тутар, Бири сиёҳдонни қўлга олиб мушт тутар. Қасти борлар бир-бирин шаттадан сола кетди Шатта емаган Омон,чиндан ҳам қола кетди. Бириси сув сепарди,бири заб қочар ҳориб, Бири юрак ҳовучлаб,зўрга сувини ичар, Бири мисол келтирса,бири ечимин ечар. Ечилмаган қанчалаб сирлар ҳам тола кетди. Хўп савдолар айвонда сир бўлиб қола кетди. Ногоҳонда чалинди,тағин сўнги қўнғироқ, Қулоққа ёқмас эди,баданда титраб титроқ. Хандон отмас лаблару,чеҳралар бўлиб қандоқ Икки қора кўз ойна,қиридан тола кетди. Кўп суханлар тилларнинг учида қола кетди. Ҳеч каси рози эмас, хуш хайирни дейишга, Энди қайтиб келмас у,ўнгинг айланар тушга, Этларинг титрар эди,келиб бадан жунбушга, Аҳду-паймонлар борин,келиб сел ола кетди. Меҳир кўздан тўймасди,шаҳло кўз тола кетди. Замон чаппа айланиб,эълон қилиб қолсалар, Биринчи қўнғироқ бу, чалди келинг десалар, Ечилмаган жумбоқлар,аста кириб келсалар. Маюс кўзлар шуласи,тор ола чола кетди. Хаёлларни ўртаниб куй наво ила кетди. 1986-й. ТАРБИЯ ЎЧОҒИ Ул Зайнаб тарифини, Севиб тилга олсинлар. Шоирнинг қаламини, Олиб достон битсинлар. Эл севиб ҳурматини, Тилларга жўш урсинлар. Мухаббат хизматини, Сабоқ билиб юрсинлар. Бу бошинг Омон бўлсин Зайнаб дебон юурсинлар, Толейинг ҳар он кулсин. Ҳавас қилиб трсинлар, Маҳалланг тариф этсин, Обрўйи бор десинлар. Ҳасадлар йироқ ўтсин, Раҳмат болам десинлар. Камтарин бўл,шоҳга ҳам, Гадога ҳам десинлар. Илми маърифатда ҳам, Фанда доно десинлар. Пок ҳалол меҳнатда бўл, Йўли ёруғ десинлар. Фарзандлар тарбия қил, Лаббай она десинлар. 2011 й. ТАДБИРКОР Тадбиркор дегани,тўққиз ҳарф эмас, Тўқсон муаммонинг яхлит қилсанг бас. Баъзида парвозлар этсанг жамимас, Қиладигон ишингни олд бичими. Кимдир тадбиркорга,ҳавас қилади, Давраларда юриб тариф қилади Ночорларни келиб сийлаб қолади, Тўй байрамга ҳалдир хайир ечими. Баъзида сайилгоҳ кутиб олади, Соғлигингни ўйлаб ҳордиқ беради. Гоҳ маошга ёрдам қўлин чўзади, Мададкор бўлади қўлинг сочими Даромад ҳалоллик покликдан келар, Дастурхон барака донларга тўлар. Даврада ўз ўрнинг элга билинар, Омондан ризолик қилар бир куни. 2005-й. РАҲБАР Биз бир чека қишлоқда,турамиз ҳаёт қуриб, Аҳил иноқ юрамиз,режага жавлон уриб. Ишдан асло толмаймиз,писанд қилмасдан туриб, Тушунганга маъноли,маслаҳатин берамиз. Ака-ука оға ин,муштни уриб бир жойда, Яхши кунларни истаб ,бошу қош бўлиб тўйда. Муҳтожлар четда қолмай,хабар олиб ҳар жойда, Меҳнаткашни эъзозлаб,тер тўкканин биламиз. Халқимиз яшар иноқ қийналмаймиз ҳар ишда, Раҳбарга осон эмас,кетмаймиз баҳор қишда. Андишали гапларни,ўрнига қойиб ёшга , Ҳисоб китобдан кейин амалда иш кўрамиз. Ҳали ўсмир боласан,тушунасан биласан, Бошингга тушса кўриб,югурасан еласан. Бирини ака билиб,бирини ука дейсан, Бир каллага юз фикир,қараб зикр қиласан. 2012-й. САЛДАТГА КЕЛСА МАКТУБ Муҳаббатдан келганди аскарга ёган мактуб, Бирнидан шап урарди олганда уйдан мактуб, Ўқиб кўрса нотаниш оҳангда битган мактуб. Хаёл бўлиб осмонга учиб кетди шу замон , Еган таёқ эсдалик қолиб кетдику ҳамон. Яқинда турар эди асли ота макони, Бир сўлим олийгоҳда,талимда бўлган кони. Биринчи май байрамдан бошланар табрик номи, Келин қилиб олисга кутиб оларди осмон, Бир чиройли ўлкадир билмадим қайси томон. Учрашув бўлиб ўтди йигит-қиз эди ҳайрон Тақдир экан узга Юрт дилларни этди вайрон. Бир хонани тўлдириб муродга етди жайрон. Соғлигини билдириб мен Мамлакатман Омон, Ёзган хати жавобсиз қолиб кетгани ёмон. Ҳар ким ҳам мухаббатин излар севги боғидан, Ўтмадику бир келиб бизнинг кўҳна макондан. Бу ҳаммаси афсона дил ютманг ёмонидан, Мухаббат гоҳ чегара билмай илиб кетдику, Тақдир тиғи урилиб суякларга етдику. 27 04 1970-й. УЙЛАНМАЙМАН Уйланмайман онажон,қизлари ҳайрон этди, Кулиб хаёлинг олиб,жилваси жондан ўтди Танлай олмадим бирин,ҳаммаси бир-бир ўтди, Юз ранж ила дилимни,вайрон эганлари бор. Уйланмайман отажон,минг қизи таклиф этди, Кирган эдим боғига,ткани санчиб кетди. Нозу карашма билан,бағримни тилиб ўтди. Бир қарорга келмадим,хайрон этганлари бор. Уйланмайман жон синглим,иссиғим чиқиб кетди, Сурма суриб кўзларга,сочларга оро этди. Юрагим дук урмади,табибга куним ўтди. Юзларин қизартириб,ишқий боққанлари бор. Уйланмайман жон қизлар,ўйланиб ўйим ўтди, Маслаҳат беринг дўстлар,қиз танлаб куним ўтди. Бошлаб кўрдим водийдан,вохага туним ўтди, Омонга ёр топилмай,баҳона этганлар бор. Download 243.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling