Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet29/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

ЛАТТА ДЕБ

Яхши-ёмон фарқлай олмадик,
Обруй деганини сезмадик.
Пул қўл кири экан билмадик,
Латта деб кўзларни тикдик биз.
Ўзгалардан,кирни қидирдик,
Ўзни кимлигини билдирдик.
Ҳаққига кўп танбеҳлар бердик,
Юзга тик боқолмай ўтдик биз.
Шамол эсиб ўтди сўзлардан,
Гап тарқалди ёмон лаблардан.
Боқолмадик ўтиб юзлардан,
Аразларга тўлиб ётдик биз.
Совуқчилик тушди ўйларга,
Қовушмади тиллар тўйларга.
Гийналардан уйим тоғларга,
Кечир дея сўздан кечдик биз.
2014 й

ГЎДАК ТУҒИЛДИ


Тўққиз ойлаб бу ёриғ дунёни кўрмай ётдинг,


Кўриб фоний дунёни,кейин мослашиб кетдинг.
Бир тилда йиғлаб-кулиб,сўнгра фарқланиб етдинг,
Рўйхатдан ўтиб миллат,элга бўлинган элим.
Дини ва ирқи бошқа,кейин билиниб кетдинг,
Келгандан кўкраг эмиб,ерга йўрғалаб кетдинг,
Бир даргоҳга туғилиб,тилга бўлиниб кетдинг,
Кўз очиб Омон Шариф дея номланган элим.

Ёшлай ўқиб ўрганиб,тилга аълолаб кетдинг,


Бўй ўсиб тўйлар кўриб ота-оналик этдинг.
Бир ҳовли уйда яшаб,кейин бўланиб кетдинг,
Турли касиблар танлаб,ишни бошқарган элим.

Ўхшамас адир сойинг,кейин тушуниб етдинг,


Ҳалол ишлаб кўнгилни,хушлаб мақсадга етдинг. Уй тўлиб фарзанд кўриб мурод мақсадга етдинг,
Қанча йўлларни босиб шу кунга етган элим.
2008-й

МИЛЛИЙЛИК ТАРАННУМИ


Бошга дўппи қўндириб, кулоҳ отиб яшаган,
Бўз яктак,кўйлак кийиб кўза сотиб,яшаган


Бел кучига ишониб ҳасса отиб яшаган,
Соқол-мўйлов ўстириб, тиғ сотганлари бўлган.


Буғдой нонлар еганлар исков отиб меҳнатдан,
Гўжаларни пишириб тариқ сотиб меҳнатдан,
Сурув қўйларни боқиб таёқ отиб меҳнатдан,
Ёвғон шўрволар ичиб, эчки сотганлар бўлган.


Паранжи ёпиб юзга миллий кийиб яшаган
Ямоқ тўнларни кийиб асил сотиб яшаган,
Дока лачаклар тақиб бўйин ёпиб яшаган,
Теридан чориқ кийиб, чарим сотганлар бўлган .


Култапўшаклар кийиб соч бекитиб яшаган
Ҳалқа-узуклар тақиб ёрга ёқиб яшаган,
Зулфи гажжаклар илиб, жонга ёқиб яшаган,
Тутмайиз шиннилар еб, туршак сотганлар бўлган.
2013 й.

БИЗ БЕКОРГА КЕЛМАДИК

Мен эрта келдимми ё,сен кеч келдингми санам,


Бу машаққат йўлларни,баҳам кўрдикми янам.
Биз бекорга келмадик,қаламни тутиб мен ҳам,
Чорбоғ қурдик гул экдик кўчат яраттирдик биз.
Энди зерикаман гоҳ,жаннадларда юрсам ҳам,
Керак эмасдир менга,хўроз баётлари ҳам.
У мискин далаларни кезиш шарт эмас ҳар дам,
Шажарамни юртига мерос яраттирдик биз.

Айро йўлда лабларим шивирлар худди бесас,


Бир елкамда савобим бирда инграр нафас,
Керакмас энди менга,шикорга чиқиш ҳавас,
Дунёга келиб тинчлик ҳавас уйғоттирдик биз.
Насим эсиб жаннатдан баҳор анқиб турибди,
Тамал тошини қўйган Одам Ато юрибди,
Момо Ҳаводан бошлаб фаришталар турибди
Зинодан ҳазар қилган, Омондан қолди бир из.
2012-й.



Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling