Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet31/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
2017 йшеър

2012-й

ОТА ВАСИЯТИ

Мен ўлсам афсусланманг,майли тўй қилинг кутиб,
Шинам сўнги уй қуринг ғамларни ичга ютиб.
Майли дўппи кийинг,белбоғни белга тутиб,
Нарвон безаб жаноза ўқитинг шарқонача.

Майли бағирлашинглар,ошлар беринг есинлар,


Майли қирқим ўтказиб,йилим қилинг билсинлар.
Майли покшўй чақиринг,келиб тоза ювсинлар,
Гўяндасиз ўтказинг,кулсинлар шарқонача.

Майли мармар тош қойинг,тоза гуллар қойсинлар,


Хотира ва намозга келиб хабар олсинлар.
Келиб кетганга раҳмад,яхши кунга келсинлар,
Қолганлари соғ Омон,яшасин шарқонача.

Танишларимни айтинг,хабарсиз қолмасинлар,


Фотиҳамга келиб хўп дуолар ўқисинлар.
Майли мулла чақиринг,аёллар ҳам келсинлар,
Уввос солманг,қўл очиб,юз суриб шарқонача.

Мен қозо бўлсам аёл,қизим билмасин майли,


Отам онам эшитиб,ўзин урмасин майли.
Бобо-бувим рухлари хафа бўлмасин майли,
Маракамни тўй қилиб ўтказинг шарқонача.
2011й

ҚАСОС
Отадан сўрдилар ниятингни айт
Юрт тинч бўлиб урушни кўрмасин жаҳон.
радиодан

Қирқ ёшдан ошган бобом,қўлига қурол тутган,


Беш фарзанди суюкли ёр,ота-онаси кутган.
Бистар ёйиқ ёстиғи,Жаҳонгирларни кутган,
Қай ҳолатда жон берган,отахонларим қани.
Она дейди бир назар,фашистни кўриб қолсам,
Буғсам,оссам,кўйдириб,қонига булаб олсам
Бола дейди йўқ она,қасос оламан кўрсам,
Аниқласам маконин,бошини олсам қани.

Майли тепинг ўлдиринг ҳақоратланг ланатни,


Гўрсиз ўтсин бекафан,қонхўр Ватан гадони.
Тупуринг кўзин ўйинг,эзинг бош чаноғини,
Хумориз ёзилгунча,азобланг кўрай қани.

Тириклай жонни олган,ёвуз қонхўр мана шу,


Кўздан ёшни оқирган ифлос нонкўр мана шу.
Кўзларни кўр қулоқ кар,ер тишлатган мана шу,
Бошларга аза солган ,пасткашни кўрай қани.

Саксон ёшли момолар йиғлаганин кўрганман,


Чимилдиқ бузилмаган,келинлардан сўрганман.
Қора хати келганда,ишонмаган,билганман,
Бошни тошга урганда,эзилмаган бош қани.

Боболарим гўри бўш,суяклари қайерда,


Қойган гул сўлиб ётар уйим тупроқ тош ерда
Омонлари янгилар,тириклари шуерда,
Жойлари жаннатларга,кезиб юрган руҳ қани. 1991й



Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling